Эрондаги сўнгги норозилик намойишларини уюштиришда АҚШ ва Исроилнинг иштироки бор - Оятуллоҳ Хоманаий
Эрон диний раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий ҳарбий олий ўқув юртлари талабаларига диплом топшириш маросимида Эрондаги сўнгги норозилик намойишларини уюштиришда АҚШ ва Исроилнинг иштироки борлигини айтди.
"Ишонч билан айтаманки, бу тартибсизликлар ва беқарорлик Америка ва сионистик режим томонидан режалаштирилган.
Улар ёлланма аскарлар ёрдамида ҳаракат қилишган ва хориждаги баъзи эронликлар уларга ёрдам беришган", дея таъкидлади давлат рахбари.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).