Эронда “Сепаҳ” зобитларига ҳужум уюштирилди, қурбонлар ва жароҳатланганлар бор

Эронда “Сепаҳ” зобитларига ҳужум уюштирилди, қурбонлар ва жароҳатланганлар бор

Эроннинг Форс вилояти Нуробод шаҳридаги “Басиж” бўлинмаси (Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси таркибига киради) зобитларига қуролли ҳужум уюштирилгани оқибатида 1 киши ҳалок бўлди, 3 киши яраланди.

Бу ҳақда Форс вилояти раҳбарининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Исмоил Казал Софли маълум қилди.

“Икки номаълум шахс “Басиж” кучлар йўналиши бўйича тартибсиз ўқ узган. Натижада бир офицер ҳалок бўлди, уч киши жароҳат олди”, — деди расмий.

Унинг сўзларига кўра, номаълум шахслар мотоциклда бўлган. Гумонланувчилар воқеа жойидан қочиб кетишган.

Уларни қидириш ишлари бошланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!