Эрон Ядровий қуролларни тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома (NPT)дан чиқиши ва ғарб томонидан қўлланилаётган санкция босими кучайса, уранни 60 фоиздан юқори даражада бойитишни бошлаши мумкин.
Бу ҳақда Эрон парламентининг Миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат комиссияси матбуот котиби Иброҳим РизоийTasnim агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Эрон ҳозирча ўз имкониятларидан тўлиқ фойдаланаётгани йўқ ва зарурат туғилса, бошқа стратегик вариантларга ҳам мурожаат қилиши мумкин.
“Босим Эронни шартномадан чиқиш, уранни 60 фоиздан юқори бойитиш, илғор сентрифугалар ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш, ҳамда ядровий ҳамкорликни кенгайтириш ҳақида ўйлашга мажбур қилмоқда”, — деди Ризоий.
Шунингдек, у қайд этдики, Эрон ихтиёрий равишда Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) билан ҳамкорлик қилиш бўйича қўшимча протокол ижросини тўхтатиб қўйган, бироқ ҳалигача NPT аъзоси ҳисобланади. Аммо ташқи босим давом этса, Теҳроннинг сиёсати ўзгариши мумкин.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Тожикистон ташқи бозорларга фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида Ўзбекистон энергия тизими (500 кВт «Регар-Ғузор» электр узатиш линияси) орқали чиқади.
«Истанбул Башакшеҳир» жамоаси бош мураббийи Нури Шахин Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди, дея хабар қилади Sports.kz Milliy Futbolimiz манбасига таяниб.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.