Эроннинг ракета дастури ҳозир ҳам, келажакда ҳам муҳокама қилинмайди, чунки бу мудофаа масаласидир.
Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи Қатарнинг Al Jazeera телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Уммонда Америка томони билан музокаралар ҳақида гапирар экан, Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари улар "яхши бошланғич нуқтага айланганини, аммо ишончни мустаҳкамлаш учун ҳали узоқ йўл борлигини" таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, музокаралар билвосита характерга эга бўлиб, фақат ядровий масалага бағишланган. Унинг сўзларига кўра, уранни бойитишни тақиқлаш масаласи муҳокама қилинмайди.
"Уранни бойитиш Эроннинг ҳуқуқи ва у давом этиши керак", деб таъкидлади у.
Ароқчи шунингдек, ядровий досе бўйича Қўшма Штатлар билан мумкин бўлган келишув доирасида Эрондан юқори даражада бойитилган уран захираларини учинчи мамлакатларга экспорт қилиш имкониятини ҳам рад этди.
Уммонда Эрон-АҚШ музокаралари натижаларига кўра, Эрон томони "нол" уранни бойитиш таклифига рози бўлмагани маълум бўлди.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
Аниқланишича, Яшнобод банк филиалида бўлим бошлиғи вазифасида ишловчи фуқаро Э.Н. «А.» МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар билан ўзаро тил бириктириб, «Б.Б.» МЧЖга 120 минг АҚШ доллари кредит ажратилишига эришган
Қаддафий тарафдорлари кўпчиликни ташкил этувчи Бани Валиддаги катта йиғин 2011 йилдаги «Араб баҳори» қўзғолонидан кейин мамлакатда сақланиб қолаётган чуқур сиёсий бўлинмаларни яна бир бор намоён қилди. Ўша воқеалардан сўнг Ливия узоқ йиллар давомида беқарорлик ва ихтилофлар гирдобида қолиб келмоқда.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.