Эрон Россияга 1 млн долларлик қурол сотди

Эрон Россияга 1 млн долларлик қурол сотди

Эрон Украинага қарши уруш учун Россияга турли турдаги ўқ-дориларни бир миллион доллардан кўпроққа сотган. Бу ҳақда икки мамлакат ўртасидаги шартномага таяниб, Sky News хабар берди.

2022 йил 14 сентябрдаги тегишли ҳужжатларни қўлга киритган, экспертлар уни батафсил таҳлил қилган ва “ишончли” деб атаган.

“Бу эронликлар ва руслар ўртасида ўқ-дорилар бўйича шартнома. Биз унинг 100 фоиз ҳақиқийлигига ишонамиз”, — дейилади хабарда.

Шартнома иловасида Теҳрон Москвага Т-72 танклари учун 125 мм стволлар, 122 мм D-30 гаубицалари учун стволлар, танк ва артиллерия ўқ-дориларини бергани қайд этилган. Умуман олганда, бунинг учун тахминан 740 минг доллар сарфланган. Шунингдек, жўнатилиши режалаштирилган 122 мм ва 152 мм ўқ-дорилар учун ўнлаб снарядлар санаб ўтилган.

Sky News ҳужжатларни Украина бош вазири Денис Шмигал ва Буюк Британия ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверлига кўрсатган. Киев ва Лондон материалларнинг ҳақиқийлигини текширишни режалаштираётганликларини ва шартноманинг ҳақиқийлиги тасдиқланса, “чора кўришларини” айтган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!