Эрон яқин ҳафталарда Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг (МАГАТЭ) техник миссиясини ўтказишга рози бўлиб, Теҳрон ва БМТ ядровий назорати ташкилоти ўртасидаги ҳамкорликнинг янги форматини муҳокама қилади.
Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Казем Ғарибободий Нью-Йоркка ташрифи чоғида маълум қилди.
"Делегация Эронга ядровий объектларга ташриф буюриш учун эмас, бу форматни муҳокама қилиш учун келади", — деди у журналистлар саволларига жавоб берар экан.
Ғарибободий, шунингдек, Эрон ўз эҳтиёжларини қондириш учун уранни ўзи бойитиш ниятида эканини, бунда бошқаларга таяниб бўлмаслигини таъкидлади.
"Бойитиш ҳақида гап кетганда, Эрон уранни ўз эҳтиёжларига қараб бойитади. Мен шуни айта оламан. Биз нима керак бўлса ҳам қила олишимиз керак... Бу борада биз жуда ачинарли тажрибани бошдан кечирдик. Биз учинчи томонга таянолмаймиз", деди у Теҳрон, масалан, уранни бойитишга мораторий жорий этишга тайёрми ёки йўқми, деган саволга жавоб берар экан.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Тожикистон ташқи бозорларга фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида Ўзбекистон энергия тизими (500 кВт «Регар-Ғузор» электр узатиш линияси) орқали чиқади.
«Истанбул Башакшеҳир» жамоаси бош мураббийи Нури Шахин Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди, дея хабар қилади Sports.kz Milliy Futbolimiz манбасига таяниб.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.