Эрон агенти Трампга суиқасд қилишни режалаштирган. Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлиги хабар берди.
"Қўшма Штатлар Адлия вазирлиги кузатув олиб борган ва Америка ҳудудида Эроннинг “нишонлари”ни йўқ қилишга тайёргарлик кўраётган Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси агенти Фарҳод Шакерига нисбатан сиртдан айблов эълон қилди. Потенциал нишонлар рўйхатига АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп ҳам киритилган", дейилади пресс-релизда.
Маълум қилинишича, Трампга суиқасд уюштириш режалари 2020 йилда Ироқда, ўша пайтда АҚШ президенти бўлган Трампнинг буйруғи билан ўлдирилган Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси генерали Қосим Сулаймонийнинг ўлими учун қасос олиш билан боғлиқ. Шакерининг ҳибсга олинган шерикларига кўра, унга 2024 йил 7 октябрда Трампга суиқасд уюштириш режасини ишлаб чиқиш буюрилган. Бироқ, Шакери Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси томонидан жуда қисқа вақт ажратилганидан қониқмаган. Шу муносабат билан суиқасдни президентлик сайловидан кейин амалга оширишга қарор қилинган.
АҚШ Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, 51 ёшли Фарҳод Шакери ҳозирда Эрон ҳудудида. Унинг шериклари Карлайл Ривера ва Жонатон Лоадҳолт Нью-Йоркда ҳибсга олинган. Шакери уларни Эрон режимини танқид қилган америкалик журналистни ўлдириш учун ёллаган, деб тахмин қилинмоқда.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилишича, бугунги ҳужум пайтида Россия қўшинлари Украинага қарийб 93 та ракета ва 200 га яқин учувчисиз қурилма учирган.
Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушконинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг таъсирида катта иқтисодий зарар кўрмоқда.
Янги Сергели кўчасида содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот 13 декабрь куни соат 16:12 да келиб тушган. Соат 16:19 да ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб келди.
Исроил ҳаво кучларининг Нусейрат қочқинлар лагерига уюштирган ҳужумида камида 25 фаластинлик ҳалок бўлди. Зарба АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш умидини билдирганидан бир неча соат ўтиб содир бўлган.
Германия канцлери Олаф Счолз Украинанинг Европа интеграцияси жараёнини ортга қайтариш мумкин эмаслигини айтиб, Россия президенти Владимир Путин ягона уруш мақсадига эришмаганини қўшимча қилди.
Путиннинг таклифлари қуйидагилардан иборат: Украина НАТОга қўшилмаслиги шарт ва Россия ўзи ҳозир Россияга қўшиб олганини эълон қилган Украинанинг тўртта вилоятининг бутун ҳудудига эга бўлиши керак.
Ташкилот конгрессида 2030 йилги мундиал бир вақтнинг ўзида олти мамлакат - Марокаш, Испания, Португалия, Аргентина, Уругвай ва Парагвайда ўтиши белгиланди.