❗️Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Исроилнинг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича жаҳон ҳамжамиятининг чақириқларини эътиборсиз қолдирганини «бузилган» деб атади.
«Виждонга асосланган ҳар қандай давлат бунга рози бўлмаса керак», деди Эрдоған Мадриддаги Туркия-Испания бизнес форумида сўзлаган нутқида.
Давлат раҳбари «Ғазо сектори ва босиб олинган Фаластин ҳудудларида 250 кундан бери давом этаётган геноцид туфайли виждони бор ҳар бир инсоннинг юраги қонаётганини» таъкидлади. Унинг таъкидлашича, Анқара Испаниянинг «Исроил ваҳшийликлари» борасидаги позициясини юқори баҳолайди.
Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, қироллик Бош вазири Педро Санчес ўзининг «принципиал ва узоқни кўра олувчи сиёсати» туфайли испан, фаластин ва турк халқларининг қалбидан алоҳида ўрин эгаллаган.
Испания 22 май куни Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олганини эълон қилди. Бу ҳақда Норвегия ва Ирландия ҳам эълон қилди.
Эрдоған, Испаниянинг Туркия фуқаролари учун қўйган виза талаблари ҳақида ҳам фикр билдирди ва улар икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқалар салоҳиятидан тўлиқ фойдаланишга имкон бермаётганини айтди.
«Божхона иттифоқини [Анқара ва Европа Иттифоқи] янгилашдаги кечикишлар, ишбилармонлар учун қаттиқ виза талаблари умумий салоҳиятимиздан тўлиқ фойдаланишга имкон бермайди».
– деди Туркия президенти.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Тожикистон ташқи бозорларга фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида Ўзбекистон энергия тизими (500 кВт «Регар-Ғузор» электр узатиш линияси) орқали чиқади.
«Истанбул Башакшеҳир» жамоаси бош мураббийи Нури Шахин Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди, дея хабар қилади Sports.kz Milliy Futbolimiz манбасига таяниб.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.