Энг кўп сабзавот етиштирган ҳудудлар рейтинги эълон қилинди
2025 йилда сабзавот етиштиришда Андижон вилояти етакчи бўлди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди. 2025 йилда республикадаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 13,7 млн тонна сабзавот етиштирилган.
Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 1,2 % га ошган.
Ҳудудлар кесимида етиштирилган сабзавотлар ҳажми қуйидагича:
Андижон вилояти – 2 089 165 тонна
Самарқанд вилояти – 1 686 136 тонна
Фарғона вилояти – 1 616 016 тонна
Сурхондарё вилояти – 1 451 656 тонна
Тошкент вилояти – 1 378 833 тонна
Бухоро вилояти – 1 190 463 тонна
Наманган вилояти – 1 163 885 тонна
Хоразм вилояти – 737 123 тонна
Қашқадарё вилояти – 663 909 тонна
Жиззах вилояти – 559 047 тонна
Қорақалпоғистон Республикаси – 419 043 тонна
Навоий вилояти – 413 048 тонна
Сирдарё вилояти – 352 921 тонна
Тошкент шаҳри – 1 557 тонна
