ФВВ савдо ва кўнгилочар марказлари, умумий овқатланиш шохобчалари ҳамда маиший хизмат кўрсатиш объектлари раҳбарларини ёнғин хавфсизлиги талабларига қатъий амал қилишга чақирди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзбекистондаги савдо комплекслари, савдо-кўнгилочар марказлари, умумий овқатланиш шохобчалари ва бошқа маиший хизмат кўрсатувчи тадбиркорларга мурожаат билан чиқди.
ФВВ бошқарма бошлиғи Одил Қўлдошев объект ҳудуди ва бино-иншоотларида ёнғин хавфсизлигига қатъий риоя этилишини таъминлаш раҳбарлар зиммасида эканлигини эслатиб, улардан бир қатор асосий талабларга амал қилишни сўради. Жумладан:
биноларнинг эвакуация чиқиш йўллари доимий очиқ ва шай ҳолатда бўлиши зарур;
бинолар ёнғин сигнализацияси ва бошқа ёнғинга қарши техник ҳимоя воситалари билан жиҳозланиши ва доимий ишчи ҳолатда бўлиши ва назорат қилиниши керак;
бинолар ҳудуди ва қаватлари ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари билан етарли миқдорда таъминланиши зарур;
ишчи ва хизматчилар фавқулодда вазиятлар ва ёнғин содир бўлганда тўғри ҳаракат қилишда билим ва кўникмаларга эга бўлиши шарт;
объект ҳудуди ёки биноларини ижарага бериш даврида, ижарага олувчи томонидан ёнғин хавфсизлиги талабларига қатъий риоя этилиши шартнома шартларида белгиланиши зарур.
Қўлдошев Тошкент шаҳридаги Авиатор савдо марказида содир бўлган ёнғиндан сўнг, келгусида бу каби бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун ушбу талабларга қатъий риоя этиш кераклигини қайд этди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Бош прокуратура ахборот хизмати терговга қадар текширув давомида InfinBANK АТБ Қўқон филиали кредит бўлими мутахассиси А.Т. гумонланувчи сифатида қўлга олинганини маълум қилди
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.