Бу ҳақда университет ректори маслаҳатчиси Азамат Акбаров журналист ва блогерлар билан ўтказилган учрашувда маълумот берди.
Таъкидланганишича, “Ипак йўли” туризм халқаро университети жамоаси янги 2021 йилни улкан марраларни кўзлаган ҳолда янги режалар билан қарши олмоқда. Мамлакатимиздаги олий ўқув юртлари орасида илк бор мазкур университетда халқаро ҳамкорлик жараёнини тезлаштириш ҳамда талабаларга эътиборни янада кучайтириш мақсадида 2021 йил январь ойидан бошлаб “part-time on-campus job” хизмати, яъни кампусда талабаларга хизмат кўрсатадиган объектларда ишлаш имконияти яратилади. Бу дуал таълим тизимида фаолият олиб борадиган ушбу олий ўқув юрти талабалари олган билим ва кўникмаларини амалиётда янада бойитишга хизмат қилади.
- 2021-2022 ўқув йилидан бу олий таълим муассасалари талабалари бакалавриат йўналишида 3 йил таълим олади, - дейди университет ректори маслаҳатчиси Азамат Акбаров. - Улар қўшма дастур асосида 1+1+1 таълим тизимига мувофиқ бир йил давомида шу ерда таълим олиб, иккинчи ўқув йилида хорижда ўқиш ва ишлаш имконига эга бўлади. Учинчи босқичда эса яна университетимизга қайтиб келиб, таълим олади ва хорижда орттирган тажрибаси билан ўртоқлашади. Шунингдек, магистратура йўналишидаги таълим жараёни эса икки йилдан бир йилга қисқартирилади.
2021 йил январь ойидан бошлаб университетда овоз ёзиш студияси ишга туширилиб, “Silk Road”, яъни “Ипак йўли” радиоси ўз фаолиятини бошлайди. Келгусида бу ерда журналистика йўналиши ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.