Ўзбекистон мактабларида пуллик таълим хизматлари ташкил этилади. Бу Ҳукуматнинг Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида ги низомида кўзда тутилган.
Низомга мувофиқ, пуллик таълим хизматлари зарур моддий-техника базаси ва тегишли педагог ходимларга эга бўлган мактабларда ташкил этилади.
Маълум қилинишича, пуллик таълим хизматлари шартнома асосида кўрсатилади. Мазкур хизматларга ўқувчиларни мажбурий жалб этиш тақиқланади.
Пуллик хизматлар учун тўлов кам таъминланган оилалар фарзандлари учун умумий нархнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади , - дейилади ҳужжат матнида.
Таъкидланишича, битта гуруҳда машғулотларда қатнашувчиларнинг сони 35 нафардан ошиши мумкин эмас. Пуллик хизматлардан тушадиган маблағнинг 50 фоизидан кам бўлмаган қисми педагог ўқитувчиларга берилади.
Шунингдек, пуллик хизматлар учун ҳақ банклар орқали тўланади, тўловни мактабда амалга ошириш тақиқланади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.