Энди Кореяга кетиш учун бўладиган тест синовлари мукаммаллашади (фото)

A A A
Энди Кореяга кетиш учун бўладиган тест синовлари мукаммаллашади (фото)

Шу йилнинг 13 июль куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфидаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ташаббуси билан “Кореянинг бандликка рухсат бериш тизими бўйича корейс тилидан бўлиб ўтадиган навбатдаги тест синовлари” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги ўртасида имзоланган “Бандликка рухсат бериш тизими бўйича ишчи кучини Корея Республикасига юбориш тўғрисида”ги Меморандумга мувофиқ, юртимиз фуқаролари меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Корея Республикасига юборилмоқда.

Меморандумга асосан, эндиликда Кореяда меҳнат фаолиятини юритиш учун бўлиб ўтадиган тест синовлари фақатгина фуқароларнинг корейс тилини билиш даражасини аниқлаш билан чекланиб қолмай, уларнинг малакаси, жисмоний ҳолати ва тажрибасини текширишга қаратилган малака тестларини ҳам ўз ичига олади.

Тадбирда Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун топшириладиган тест синовлари бўйича юзага келаётган саволлар, тест синовларини ўтказиш тартиби, номзод фуқаролар учун қўйиладиган талаблар, умуман, бу жараёнлар билан боғлиқ долзарб масалаларни тегишли ташкилот ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан бирга, атрофлича муҳокама қилинди.

Маълумот учун, Кореяда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун корейс тилидан навбатдаги тест синовларида қатнашиш истагини билдирган фуқароларга, шунингдек, 2018 йилнинг 9-15 май кунлари онлайн рўйхатдан ўтган, банк тўловини амалга оширган ҳамда Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан тасдиқланган фуқароларга навбатдаги тест синовлари 2018 йилнинг 20 июлидан 28 августига қадар бўлиб ўтади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Фуқароларнинг мазкур хоҳиш-истакларини рўёбга чиқариш мақсадида жорий йилнинг 6 ойи давомида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан муайян ишлар амалга оширилди.

Хусусан, республикамиз фуқароларини чет элларда ишга жойлаштириш мақсадида Корея, Туркия, Қозоғистон, Латвия Республикалари, Россия Федерацияси, БАА, Уммон Султонлиги, Япония, Польша ва Чехия каби бир қатор давлатларнинг ваколатли ташкилотлари билан мулоқот ва муҳокамалар олиб борилди.

Амалга оширилган ишлар натижасида биргина Россия Федерациясининг ўзида 40 дан ортиқ, Туркия, Польша ва Япониянинг 10 дан ортиқ ваколатли ташкилотлари, йирик иш берувчи корхоналар ва кадрлар агентлиги билан шартномалар имзоланди.

Хорижий давлатларнинг ваколатли ташкилотлари билан тузилган Битим ва шартномаларга асосан 2018 йилнинг 6 ойи давомида Корея Республикасига 1243 нафар, Россия Федерациясига 513 нафар, Туркияга 241 нафар ва Польшага дастлабки 5 нафар фуқароларимиз ишга юборилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3584-сонли қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Агентлик филиаллари ҳузурида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга ишга чиқаётган фуқароларга темир йўл ва авиачипталарни 20 фоизлик чегирма асосида сотишга ихтисослаштирилган махсус кассалар (14 та) ташкил этилди ва 12,5 мингга яқин фуқарога Агентлик ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан маслаҳат бериш, рўйхатга олиш ҳамда имтиёзли чипталар берилиши орқали Россияда меҳнат фаолиятини олиб боришига кўмаклашилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 январдаги 42-сонли қарорига мувофиқ 100.000 дона Эслатма, 15.000 дона тарғибот плакатлари тайёрланди ва тарқатилди.

2018 йилнинг биринчи ярим йилида Агентликка юридик ташкилотлардан 1657 та, жисмоний шахслардан 2116 та мурожаат келиб уларнинг барчасига белгиланган тартибларда ўрганилиб, тегишли жавоблар юборилди.

Шунингдек, Агентлик CALL маркази томонидан фуқароларнинг 30 мингдан ортиқ қўнғироқлари қабул қилиниб, уларни қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан Корея бандлик ва меҳнат вазирлиги ўртасида имзоланган “Бандликка рухсат бериш тизими бўйича ишчи кучини Корея Республикасига юбориш тўғрисида”ги Меморандумга мувофиқ республикамиз фуқаролари Корея Республикасида ишга жойлаштириб келинмоқда.

Меморандумга асосан эндиги даврда хорижий фуқароларни Кореяда меҳнат фаолиятини амалга оширишда бўлиб ўтадиган тест синовлари фақатгина фуқароларнинг корейс тилини билиш даражасини аниқлаш билан чекланиб қолмасдан, унинг малакаси, жисмоний ҳолати ва тажрибасини аниқлашни ўз ичига олган ҳолда ўтказиладиган малака тестларидан ҳам иборат бўлмоқда.

Малака тестида номзоднинг касб маҳорати, жисмоний ҳолати, ранг бўйича кўрлик (далтонизм) даражаларига алоҳида эътибор берилади.

Бундан ташқари, умуртқа ораси диски чурраси мавжуд, бармоғи ампутация қилинган аризачилар балли тизимга асосланган тестда иштирок эта олмайдилар.

Балли тизим бўйича ёллашда номзодлар квота бўйича ажратилган миқдорда энг юқори балл тўплаган фуқародан пастга қараб олиш тартибида танлаб олинади.

Тестнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтганлар малака ва мувофиқликни текширишдан иборат бўлган тестнинг иккинчи босқичда иштирок этиш имкониятини қўлга киритадилар.

Иккинчи босқич натижаларидан кейин икки тест баллари қўшилади.

Бундан ташқари, барча биринчи босқичдан ўтган номзодлар малака тестидан ўтишлари шартк. Малака тестида иштирок этмаган номзодлар балли тизимга асосланган бандликка ёллаш тизимидан ўта олмайдилар.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, жорий йилда Комплекс тест марказида баҳолаш тестидан ўтган ва Агентликка тақдим этилган 2070 нафар фуқароларга 5-16 март кунлари корейс тилидан тест синовлари ўтказилди. Тестдан муваффақиятли ўтган 1544 нафар фуқарога 29 апрелдан 2 майгача малака тести ўтказилди. Малака тестидан 1001 нафар фуқаро муваффақиятли ўтди.

Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг хати ва унга илова қилинган рўйхатга асосан 2018 йил 24-29 март кунлари, аввал Корея Республикасида меҳнат фаолиятини муваффақиятли битириб қайтган фуқаролар учун онлайн рўйхатга жараёни ва 2018 йил 4-21 май кунлари махсус тест синовлари бўлиб ўтди. Унда Корея томонидан тақдим этилган рўйхатга асосан рўйхатга олинган 1951 нафар фуқаро иштирок этди ва улардан 246 нафар фуқаро синовлардан муваффақиятли ўтди.

Бугунги кунда Корея томони билан ҳамкорликда Агентлик томонидан республикамиз фуқароларини Кореяда меҳнат фаолиятини ташкиллаштириш ишлари изчил давом эттирилмоқда.

Амалга оширилаётган ишларнинг узвий давоми сифатида кореяда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун корейс тилидан навбатдаги тест синовларида қатнашиш истагини билдирган фуқароларга, 2018 йилнинг 9-15 май кунлари онлайн рўйхатдан ўтган ва банк тўловини амалга оширган ҳамда Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан тасдиқланган фуқароларга 2018 йил 20 июл-28 август кунлари навбатдаги тест синовлари ўтказилиши белгиланган.

Тест синовлари фуқароларнинг келиши белгиланган ҳар бир кунда 4 босқичда амалга оширилади.

Тест жараёни 2 қисмдан, ўқиш (20 та савол) ва эшитиш (20 та савол) қисмларидан иборат. Ҳар бир қисмнинг давомийлиги 25 минутдан жами 50 минутни ташкил этади.

Тест формати бир нечта жавоб варианти бор саволлардан иборат. Эшитиш қисми ўқишдан сўнг дарҳол бошланади.

Мазкур тест синовидан ўтувчилар сони узил-кесил ўтувчиларнинг кутилаётган (ажратилган квота бўйича корейс тили ва малака тестларидан ўтиши керак бўлган фуқаролар) сонининг 150-200 фоизи доирасида бўлади.

Узил кесил барча тест синовларидан ўтиши лозим бўлган 3800 нафар фуқаролар сонидан келиб чиқиб, навбатдаги тест синовидан 5700-7600 нафар атрофида фуқаролар ўтиши кутилмоқда.

Тест синовидан ўтиш бали ушбу сондан келиб чиққан ҳолда, юқори балл тўплаган фуқаролар сонидан келиб чиқиб белгиланади.

Мазкур тест синовига кирувчи фуқаролар рўйхати қуйидагиларга асосан шакллантирилган:

Комплекс тест Маркази (КТМ) да дастлабки баҳолаш тестида иштирок этган ва Агентликка тақдим этилган рўйхатга асосан 2018 йилнинг 9-15 май кунлари онлайн рўйхатдан ўтган ва банк тўловини амалга оширган 15526 нафар фуқаро маълумоти Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати (КИРРХ)га тақдим этилди;

КИРРХ томонидан 2018 йил 20 июл-28 август кунлари бўлиб ўтадиган 2 босқич 2 жараён тест синовларида иштирок этувчи 13484 нафар фуқаро рўйхати шакллантирилди ва Агентликка тақдим этилди;

Ўз навбатида фуқаролар Агентликнинг migration.uz веб саҳифаси орқали берилган эълонда кўрсатилган тартибда тестга кириш рухсатномасини чиқариб олиши ва эълонда кўрсатилган вақтда тест синовида иштирок этиши лозим бўлади.

Мазкур эълонда берилган рўйхатга асосан рухсатномаси чиқмаган 2 мингдан ортиқ фуқаролар 3 босқич 2 жараён тест синовларида қатнашишлари мумкин (Корея томонидан тест синовларини ўтказиш компютер тизимида амалга оширилиши жорий этилганлиги натижасида кенг қамровли талабгорлар аудиториясидан бир вақтда тест синовини олиш имконини бермаганлиги сабабли Корея томонидан тасдиқланган рўйхат асосида бир нечта жараёнларга бўлган ҳолда тест синовлари ўтказилмоқда. Шу сабабли навбатдаги тест жараёнида рўйхати чиқмаган фуқаролар Корея томонидан тасдиқланган рўйхат асосида кейинги жараёнда тест синовларига киритилади, рухсатномаси чиқмаган фуқаролар рўйхати migration.uz сайтига қўйилади).

Ушбу фуқароларни КТМ тест синовларида қатнашишлари талаб этилмайди, 24 АҚШ доллари эквиваленти миқдорида тўланган банк тўлови сақланиб қолинади ва улар тўғридан тўғри

3 босқич 2 жараён тест синовларида иштирок этади.

Мазкур жараённи амалга ошириш учун жорий йилнинг 3 сентябрдан 30 сентябр кунига қадар паспортнинг ламинация томони сканер вариантини ҳамда 3,5 х 4,5 ҳажмдаги (охирги уч ойда суръатга олинган) 2 дона рангли фотосуратни Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига ёки Агентликнинг ҳудудий филиалларига топширишлари лозим бўлади.

Манзил: Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Миробод кўчаси, 15-уй,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги биноси

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Марказий Осиё халқлари учун Россия энди қизиқ эмас

Марказий Осиёдан Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сезиларли даражада камайди.

"Ким Чен Инни суд қилиш вақти келди"

Украиналикларга Ким Чен Инни судга бериш маслаҳат берилди.

Хаби Алонсога "Реал"нинг юлдуз вингери керак эмас

Хаби Алонсо Родригога "Реал"нинг асосий таркибидан жой тополмаяпти.

Россия ўт очишни тўхтатиш учун иккита шартни илгари сурмоқда — Bild

Айни дамда Оқ уй Трампнинг Путин билан суҳбати натижа бериб, рус етакчиси ўз шартларини юмшатишига умид билдирмоқда.

Эрон жасорат кўрсатмоқда

"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".

Истанбулдаги музокарада Россия Украинага бешта шарт қўйди

Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.

"Россиядан қўрқганимда, мудофаа вазири бўлмасдим"

Россиядан қўрқганимда, мудофаа вазири бўлмасдим — Эстония мудофаа вазири Ханно Певкур лавозимни қандай эгаллаганини айтиб берди.

F-35 энди яширина олмайди! Россия ва Хитой радарлари америкалик қирувчиларни аниқлаяпти

Россия ва Хитой радарлари Американинг F-35 қирувчи самолётларини аниқлаши ва кузатиши мумкин, деб ёзади The National Interest.

Фермер "ер ковлаб," ўз майдонидан олтин топди

Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, унинг ерларида 150 тоннага яқин олтин мавжуд.

Россия Қримдан ҳарбий техникани олиб чиқиб кетмоқда

Россия Севастополдаги ҳарбий базадан ҳарбий техникани оммавий равишда олиб чиқиб кетмоқда, чунки у фронтда тақчил, деб хабар берди "АТЕШ".

Гўзаллик маликаси 9 ойга қамалди

Бу ҳақда Need To Know (NTK) нашри хабар бермоқда.

Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов жиноят содир этгани ҳақида хабарлар тарқалди

Хабарларда ҳолат вояга етмаган шахсга нисбатан қилингани айтилган.

Қозоғистон Россия билан урушга тайёргарлик кўрмоқдами ёки бу шунчаки ички чорами?

Қозоғистон Россия билан уруш ҳақида гапирди.

Ҳоким ўринбосари ўзини ёқиб юбордими?

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабар тарқалди.

Ортиқхўжаев янги лавозимда иш бошлагани айтилмоқда

Тарқалган хвбврлврга кўра, Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси расининг биринчи ўринбосари сифатида иш бошлаган.

Мудофаа вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган "Хоразм снаряд портлабди" деган хабар юзасидан расмий муносабат билдирди

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Россиядан қаттиқ огоҳлантириш: “Дронлар учун жавоб берасизлар!”

Россия сўнгги уч кун давомида Украина томонидан амалга оширилган дронлар ҳужумига "муносиб жавоб" беришини маълум қилди.

Хоразмда металломга топширилган снаряд портлаб кетди. Қурбон бор

Манбага кўра, снарядлар Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида ҳарбий хизматчилардан сотиб олинган.

"Учбурчак уруш": Россиянинг янги жанговар услуби очиқланди

Россия армияси фронтда "уч томонлама бўғиш" тактикасини кенг қўллашни бошлади.

Чечен қўмондонидан тўғридан-тўғри таҳдид: “Русларни ўлдириш учун келган хорижликлар йўқ қилинади!”

Чеченистоннинг "Ахмат" махсус кучлари қўмондони Апти Алаудинов Украинадаги урушда қатнашаётган жангчилар ҳақида баёнот берди.

Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилди

Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.

Оҳангарон шаҳрида электрон тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси фош этилди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Гамбург вокзалидаги пичоқли ҳужум оқибатида жароҳатланганлар сони 18 кишига етди

Bild'нинг ёзишича, 39 ёшли немис аёли руҳий касалликка чалинган бўлган ва жиноятдан сўнг психиатрия бўлимига ётқизилган.

Тошкентда Nissan автомобили ёниб кетди

Воқеа Учтепа тумани Бешқайрағоч кўчасида содир бўлган

Самарқандда дала ҳовлида боқилаётган шер боласи аниқланди

Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.

Бухородаги заправкада ёнғин чиқди

Дастлабки маълумотга кўра, ёнғин ўчиришга ҳаракат қилган фуқароларнинг тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилган.

Лавров: Россия Украинадаги русийзабонларни Зеленский "хунта"сидан озод қилади!

Россия бутун Украинани, айниқса, рус тилли аҳолини Зеленский "хунта"сидан "озод қилиш" ниятида эканлигини Лавров маълум қилди.

Дунёда Россия қуролларига қизиқиш ортиб бормоқда — Путин

"Ўзимизга керакли ҳамда экспорт потенциалига эга бўлган истиқболли ҳарбий маҳсулотларга алоҳида эътибор қаратиш керак".

Очлик, бомбардимон ва ўлим: Ғазода инсоният ҳалок бўлмоқда

Ғазо шимолида жойлашган турар-жой биносига Исроил томонидан амалга оширилган ҳаво ҳужуми оқибатида 50 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди.

Ҳиндистонда кучли ёмғирлар туфайли 45 киши ҳалок бўлди

Уттар-Прадеш ҳукумати жабрланганларга молиявий ёрдам кўрсатишини эълон қилди.

АҚШ 75 ёшли жиноятчини қатл қилди

АҚШ 1989 йилда оиласини пичоқлаб ўлдирган, аммо охиригача айбини тан олмаётган 75 ёшли жиноятчини қатл қилди.

Даҳшат: она ўз қизини ўлдириш учун 100 минг рубль эвазига киллер ёллади

Бу ҳақда Life.ru нашри ШОТ Телеграм-каналига таяниб хабар берди.

Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар муштлашди

Тўқнашувда ўндан ортиқ киши қатнашган. Шу билан бирга, улардан бири оломонни тарқатишга уринган ва «раҳбар муаммони ҳал қилади» деб айтган.

Сан-Диегодаги самолёт ҳалокати натижасида 3 киши ҳалок бўлди

Эддининг айтишича, самолётнинг қулашига тонгда бу ҳудудда кузатилган қуюқ туман сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Эрон Озарбайжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни ўлимга ҳукм қилди

Маҳкумнинг исми ошкор этилмади. ОАВ хабарига кўра, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг аниқ ҳолатлар кўрсатилмаган ҳолда ижро этилган.

Тошкент вилоятида битирувчилар “сўнгги қўнғироқ” учун пул ўғирлади

Ангренда 15–17 ёшдаги тўрт нафар мактаб ўқувчиси “Damas” автомашинасидан 11 миллион сўмни ўғирлади

Қашқадарёда “Жиҳодчилар” оқимининг 8 нафар аъзоси қамалди

Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.

Андижондаги мактабда 10 синф ўқувчиси дарс пайтида ўқитувчисига мушт туширди

Ўқувчи ўзини ўқитувчи ҳақорат қилгани ва шапалоқ туширганини, шундан сўнг ўзини ҳимоя қилганини айтган.

Оқ уй Эронни ядровий файл ҳақида огоҳлантирди

Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Керолин Леавитт журналистлар учун ўтказилган навбатдаги брифингда маълум қилди.

Линколннинг қонга бўялган қўлқоплари аукционда 1,5 миллион долларга сотилди

Бу ҳақда Freeman's-Hindman ауксион уйи хабар берди.

Андижондаги мактабда 10 синф ўқувчиси дарс пайтида ўқитувчисига мушт туширди

Ўқувчи ўзини ўқитувчи ҳақорат қилгани ва шапалоқ туширганини, шундан сўнг ўзини ҳимоя қилганини айтган.

Оқ уй Эронни ядровий файл ҳақида огоҳлантирди

Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Керолин Леавитт журналистлар учун ўтказилган навбатдаги брифингда маълум қилди.

Линколннинг қонга бўялган қўлқоплари аукционда 1,5 миллион долларга сотилди

Бу ҳақда Freeman's-Hindman ауксион уйи хабар берди.

Агар санкциялар бекор қилинса, Эрон ядровий фаолиятини назорат қилишга рухсат беради

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи СНН телеканалида маълум қилди.

АҚШДА ҳар бешинчи бола семириб кетган

Бу ҳақда Америка президенти Доналд Трамп Оқ уйда сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

Японияда инсон тушларини ёзиб олиш технологияси яратилди

Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.

Тактик ядро қуроли: Россия МиГ ва Су самолётларига янги ракета ўрнатмоқда

Россия тактик ядро зарядли янги бошқариладиган авиация ракетасини жорий этмоқда

Босиб олинган Ғарбий Соҳилда бир нечта кўчманчилар ҳужумлари ҳақида хабар берилди

Босиб олинган Ғарбий Соҳил ва босиб олинган Шарқий Қуддусда кеча ва бугун кўчманчилар ҳужумлари авж олди:

Фермер "ер ковлаб," ўз майдонидан олтин топди

Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, унинг ерларида 150 тоннага яқин олтин мавжуд.

Дунё бўйлаб ўғирланган iPhone'лар айнан бир жойда тўпланади

Financial Times таҳририяти дунё бўйлаб iPhone'лар ўғирланишига оид йирик журналистик суриштирувни эълон қилди.

Фирибгар келиннинг сири фош бўлди

Фирибгар келиннинг сири фош бўлди

Шимолий Корея Япония денгизи томон қанотли ракеталарини учирди

Ҳозирда снарядлар денгизга тушгани тахмин қилинмоқда.

Ўзбекистонда экологик ва атроф-муҳит бўйича Марказий Осиё тадқиқот маркази ташкил этилади

Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.

Қамчиқда Cobalt хандаққа тушиб кетди

Автомобилда ҳайдовчи ва 3 нафар йўловчи бўлган.

​​​​​​​АҚШда Исроил элчихонасининг икки ходими ўлдирилди

Гумонланувчи қўлга олинган.

Тожикистонда 2 ёшли бола боғчада каравотга осилиб қолиб, вафот этди

Маълумотларга кўра, лоқайдликка йўл қўйган 29 ёшли ходимга нисбатан жиноят иши қўзғатилган

Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этган шахснинг қариндошига 100 млн. сўм зарар ундирилди

Жумладан, қарздорга ижро ҳужжати мазмуни тушунтирилиб, унинг талабини бажармаслик оқибатлари ҳақида огоҳлантириш берилган.

Марко Рубио: "Биз Ғазога озиқ-овқат етказиб бериш ҳажми ошишини кутяпмиз"

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Исроил томони билан Ғазога озиқ-овқат етказиб бериш ҳажмини ошириш бўйича музокаралар олиб бораётганини таъкидлади.

Покистонда террорчи мактаб автобусини портлатиб юборди

Ҳозирча ҳеч бир террорчи гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Байден ҳақида даҳшатли даъво: “Умри 1,5 йилдан кўп қолмаган”

Саратоннинг тезкор шакли ташхиси қўйилган Байденнинг умри 12 ойдан 18 ойгача қолган бўлиши мумкин.