Шавкат Мирзиёев автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солиш бўйича қарорни имзолади.
Ҳужжат билан қуйидагилар назарда тутилмоқда:
2022 йил 31 декабргача муддатга эксперимент тариқасида якка тартибдаги тадбиркорларга 4 та ўриндиқли енгил автотранспортда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи берилмоқда. Асосий талаблар:
ҳайдовчи 21 ёшга тўлган ва бошқарувида 10 йилдан ортиқ бўлмаган муддатда эксплуатация қилинаётган енгил автомобиль бўлиши;
техник хизмат кўрсатиш станцияларида ҳар 6 ойда камида бир маротаба техник кўрикдан ўтиши;
хусусий клиникаларда ёки оилавий поликлиникаларда ойлик тиббий кўрикдан ўтиши лозим.
Якка тартибдаги тадбиркорларга такси фаолияти билан шуғулланиш учун бошланғич тўлов 5 баробарга камайтирилиб 690 минг сўмни, ойлик тўлов 1,5 баробарга камайиб 425 минг сўмни ташкил қилади.
2021 йил 1 сентябрдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркор сифатида такси фаолияти билан шуғулланиш фақатгина мижозларни излаш бўйича интерактив хизмат кўрсатувчи компаниялар (агрегаторлар) хизмати орқали амалга оширилади.
Такси фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга тегишли автотранспорт воситалари учун қуйидаги ягона талаблар жорий этилмоқда:
автотранспорт воситасининг том қисмига тўқ сариқ рангли фонар (плафон) ўрнатиш ва унда «ТАХI» таниш белгисини акс эттириш;
тўловни амалга ошириш ҳамда босиб ўтилган йўлни электрон тарзда қайд этиш имкониятини берувчи махсус иловаларга эга мосламалар (уяли телефон, планшет ва бошқалар) билан жиҳозлаш;
автотранспорт воситасининг приборлар панелида автотранспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган табличка мавжуд бўлиши.
Юридик шахсларга тегишли таксилар учун қуйидаги преференциялар назарда тутилмоқда:
«тўхташ тақиқланган» йўл белгиси амал қилиш ҳудудида, шу жумладан, аэропорт ва вокзалларга туташ ҳудудларда тўхтаб, йўловчиларни олиш ва тушириш ҳуқуқи сақланиб қолмоқда;
аэропорт, темир йўл вокзали, давлат иштирокидаги автовокзал, бозор ва савдо комплексларининг пуллик тўхташ жойларига йўловчиларни олиш ва тушириш учун бепул киришга рухсат берилмоқда;
автобуслар учун ажратилган махсус ҳаракатланиш йўлагида ҳаракатланишга рухсат берилмоқда.
Шунингдек, 2023 йил 1 январга қадар такси сифатида фойдаланиладиган автотранспорт воситаларининг ранги («фил суяги» ва сариқ ранглар) ҳамда махсус давлат рақамига («ТТ» серияли) қўйилган талаблар тўхтатилмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.