Энди 15 миллион сўми бор одам уйли бўлиши мумкин

A A A
Энди 15 миллион сўми бор одам уйли бўлиши мумкин

"Ипотека” банки департаменти директори Дилмурод Исҳоқов билан суҳбатлашди.

– Эндиликда ипотека кредити бўйича бир қатор имтиёзлар  белгиланмоқда. Бундан ташқари, шаҳарларда дастлабки бадал миқдори 20 фоиздан 15 фоизга туширилади. Даромади паст, уй-жойга эҳтиёжманд бўлган оилалар учун ўша 15 фоизлик бадал миқдорининг 10 фоизи давлат томонидан субсидия сифатида тўлаб берилади. Эътиборли жиҳати, мамлакатимиз тарихида илк маротаба жорий йилда 54 минг нафар оила уй-жой билан таъминланади. Бу аввалги йилларга нисбатан 3 бараварга кўп,–дейди Д.Исҳоқов.

–Ўтган йилларни таҳлил қиладиган бўлсак, 2009-2016 йилларда, яъни 8 йил давомида 69,5 мингдан зиёд уй-жой қурилди. Бунинг учун давлат бюджетидан 8,4 триллион сўм маблағ ажратилган. 2016-2020 йилларда бу кўрсаткич икки баробарга ошиб, давлат бюджетидан ажратилган маблағ сўммаси 17, 5 триллион сўмни ташкил этди. Шу 4 йил ичида давлат дастурлари асосида 140 мингта уй-жой барпо этилди.  Шунча оила уй-жойлик бўлди. Аммо шунга қарамай уй-жойга бўлган эҳтиёж ҳамон юқори. Яна минглаб уй-жойлар қуришни ҳаётнинг ўзи талаб қилмоқда.

Аҳолини уй-жой билан таъминлашда бу йил жуда катта марра олинган. Ўзбекистон тарихида биринчи марта 2021 йилда янги тартиб доирасида, мамлакатимизда жами 33 минг 114 та квартира ва якка тартибдаги уй-жойлар, қишлоқ жойларда 8 минг 336 та квартирадан иборат кўп қаватли арзон уй-жойлар, фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун 3 минг 550 та квартирадан иборат кўп қаватли уй-жойлар қурилади. Мазкур уйлар аҳолига ипотека кредитлари асосида берилади.  

Мазкур уйларни қуриш учун давлат бюджетидан 11 триллион 500 миллиард сўм маблағ ажратилади. Буни 2020 йилда йўналтирилган маблағлар билан таққослаганда 4 баробарга кўп. Энг муҳими, барпо этилаётган янги тураржой мажмуалари аҳолига қулай имкониятлар асосида тақдим этилади.

Яъни киритилаётган қўшимча имтиёзларда аҳоли учун дастлабки бадал миқдори сезиларли даражада камаяди.  

Масалан, 2020 йилда 300 миллионлик уйларнинг бошланғич бадали 60 миллион сўм эди. Бу бошланғич бадалга субсидия тўланмасди. Эндиликда 300 миллионлик уйнинг бошланғич бадали 45 миллион сўм белгиланяпти. Паст даромадли аҳоли бошланғич бадалнинг 5 фоизини тўлайди. Демак, бошланғич бадал – 300 миллионнинг 5 фоизи 15 миллион сўм бўлади. Яна бир маълумот: ойлик тўловлар ҳам ўз-ўзидан камаяди. Илгари бир ойда ўртача тўлов 4 миллион 200 мингни ташкил қилган бўлса, ҳозир 3 миллион 700 мингга тушаяпти. Яъни 500 минг сўмга  кредитнинг ойлик тўлови енгиллашаяпти. Шундан фуқаро тўлайдиган қисми 2 миллион 200минг сўмни ташкил қиляпти.

Жисмоний шахсларга якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун кредитларни ажратиш тартиби барча ҳудудларда жорий этилди (илгари Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида жорий этилган эди).

Бунда кредитлар Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳар бир вилоятда 500 та, жами 6 500 та якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) учун ажратилади. Шунингдек, кредитлар ипотека кредитининг энг кўп миқдорларидан ошмайдиган ва дастлабки бадали якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) ишлари қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда, 6 ойлик имтиёзли давр билан 20 йил (йигирманчи йилни ҳам қўшган ҳолда) муддатга ажратилади.

Қолаверса, даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож фуқароларга якка тартибдаги уй-жойларга ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки 5 йил мобайнида фоиз ставкасининг 10 фоизлик пунктдан ошган қисмини қоплаш учун давлат бюджетидан субсидиялар ажратилади.

Эътиборлиси, субсидиялар қурилган (реконструкция қилинган) якка тартибдаги уй-жойнинг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган ойнинг кейинги ойидан бошлаб тўланади.

Субсидия олиш учун аризачининг даромадларига яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин. Фармонга кўра, 2021 йил 1 июндан бошлаб ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар тўлашнинг соддалаштирилган тартиби жорий қилинади.  

Унга мувофиқ, фуқаролар томонидан субсидия олиш учун аризалар йил давомида топширилиши мумкин, субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг даромадларига у билан бирга яшамаётган яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин, субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчидан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали олиш мумкин бўлган ҳужжатларни (маълумотларни) талаб қилиш ман этилади. Уй-жой сотиб олиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарнома улар берилган вақтдан бошлаб 12 ой давомида амал қилади.

Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқаролар, шу жумладан, хотин-қизларни ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик жойлаштириш учун уй-жойлар сотиб олинади (1 000 та квартира).  

2021 йил 1 июндан Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган ҳамда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган фуқароларга ижара харажатларининг бир қисмини қоплаш учун 6 ой давомида ойлик ижара тўловининг 50 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг икки ярим бараваридан ошмаган ҳолда ойлик пул компенсациясини тўлаш тартиби жорий қилинади.

Фармонга кўра, ижтимоий ҳамкорликни янада кучайтириш, компенсация, субсидиялар ва давлат томонидан тақдим этиладиган бошқа имтиёзларни адолатли тақсимлаш ҳамда улардан самарали фойдаланиш мақсадида “Халқпарвар” комиссиялари ташкил этилади.  

2021 йил 1 майгача аҳолига қулай шаклда маълумотларни тақдим этувчи ипотека бозори веб-портали ишга туширилади.


Шаҳноза Маматуропова, Ёқуб Мелибоев(+видео),

ЎзА


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ–2026" гуруҳ босқичидаги рақиби ўзгариши мумкин

ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Конго терма жамоаси сафида майдонга тушган айрим футболчиларнинг ўйнаш ҳуқуқини текширмоқда.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Аҳолига ҳеч қандай шартларсиз ҳар 3 ойда 200 доллардан берилади

Нашрнинг хабар беришича, маблағларни банк ҳисобига чек орқали ёки ҳукумат қўллаб-қувватлайдиган рақамли ҳамён орқали криптовалюта шаклида олиш мумкин.

"2022 йилда урушни биз бошлаганимиз йўқ; аслида бу урушни Ғарбнинг ўзи бошлаган"

Киев режими дунёдаги энг йирик ҳарбий-сиёсий блок салоҳиятига эга

Россиянинг Душанбедаги элчиси ТИВга чақиртирилди

Нашр хабарига кўра, гап Москва вилоятидаги мактабнинг 4-синф ўқувчиси Қобилжон Алиевнинг ўлдирилиши ҳақида бормоқда.

Фарғоналик табиб Иқбол Солиев 10 суткага қамалди

Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.

Юртимизда адолат пешволари пора билан қўлга тушди

Ҳозирда учала адвокатга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

АҚШ Сурия ва Фаластинни виза тақиқлари рўйхатидан қўшди

АҚШ президенти Дональд Трамп Белый уйда Ханука байрами муносабати билан ўтказилган қабулда Исроилни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.

Дунё бўйлаб миграция тарихий чўққига чиқди

Иқтисодий тенгсизлик, можаролар, иқлим инқирози ва мажбурий кўчиришлар сабабли дунё замонавий тарихда энг юқори миграция даражасига эришди.

БМТда Фаластин вакили: Исроил халқаро резолюцияларни бузмоқда

Фаластиннинг БМТ доимий вакили Рияд Мансур Исроилнинг Ғазага ҳужум қилишини ва халқаро резолюцияларни бузишини танқид қилди.

Европа қўшинлари Украинада Россия армияси ўт очишни тўхтатиш шартларини бузса, куч ишлатиши мумкин — Мерц

Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.

Исроил Ғазога 200 минг тоннадан ортиқ бомба ташлаган — Ражаб Тоййиб Эрдўған

Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.

Теҳронда турар-жой биноси қулаб тушди, одамлар вайроналар остида қолиб кетди

Теҳроннинг Яфтобод туманида уч қаватли турар-жой биноси қулаб тушди.

Фирибгарлиги учун қидирувда бўлган шахс Истанбулдан тутиб келтирилди

2023 йилдан буён Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган фуқаронинг Туркия Республикаси Истанбул шаҳрида яшириниб юргани аниқланиб, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қўлга олинди ва Ўзбекистонга қайтарилди.

Афғонистондан олиб келинган гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.