Украина ЕИга аъзо бўлиш бўйича музокараларни бошлай олмаяпти, чунки Венгрия Евроиттифоқнинг кенгайиши ҳақидаги баёнотни блоклади — Deutsche Welle.
Европа Иттифоқига раислик қилаётган Дания ҳукуматининг маълум қилишича, Венгрия бош вазири Виктор Орбан Украинанинг Евроинтеграция йўлидаги саъй-ҳаракатларига берилган ижобий баҳони қўллаб-қувватламаган.
Даниянинг Европа ишлари вазири Мари Бьерренинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқининг қолган барча давлатлари Украина Брюссел қўйган талабларни бажаришда сезиларли тараққиётга эришганини тасдиқлаган.
"Венгриянинг ветоси Украинага ЕИга аъзо бўлиш бўйича расмий музокараларни бошлаш имконини бермаяпти. Шу билан бирга, Украинанинг аъзолик шартлари бўйича норасмий маслаҳатлашувлар аллақачон олиб борилмоқда", дея таъкидлади Бьерре.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Туркия ижтимоий тармоқларда Бирлашган Араб Амирликлари Эронга ҳужум қилган тақдирда, "БААдаги ҳар қандай жой Туркия учун қонуний нишонга айланади" деган маълумот тарқалди
Президент Шавкат Мирзиёев 3 март куни аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини янада кучайтириш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш юзасидан таклифлар ҳамда янги ташаббуслар билан танишди.
2021-2025 йиллар давомида мазкур шахс интернет орқали ўзбекистонлик фуқаролар билан мулоқотга киришиб, уларни криптовалюта кўринишида пул маблағлари юборишга даъват қилди
"АҚШ Эронга қарши кенг қамровли уруш бошлаши эҳтимоли бор, мен уларнинг ҳудудига қуруқлик қўшинларини юборишим мумкин, буни истисно қилмайман", — деди АҚШ президенти.
Islamic Revolutionary Guard Corps (ИИҚК) маълум қилишича, Эрон сўнгги 48 соат ичида АҚШ ва Исроилга қарашли 60 та стратегик нишон ҳамда 500 та ҳарбий объектга ҳужум қилган.
Франция президенти Эммануэл Макрон 2026 йилда мамлакат янги гипертовушли ракеталарни ишлаб чиқиш дастурини ишга туширишини эълон қилди. Лойиҳа Буюк Британия ва Германия билан биргаликда амалга оширилиши режалаштирилган.