Элчихона: АҚШ расмийларининг Россияга қарши махсус трибунални қўллаб-қувватлаши ҳақидаги сўзлари ёлғондир

Элчихона: АҚШ расмийларининг Россияга қарши махсус трибунални қўллаб-қувватлаши ҳақидаги сўзлари ёлғондир

АҚШ маъмурияти расмийларининг Россияга қарши махсус трибунал ташкил этилишини қўллаб-қувватлаш ҳақидаги сўзлари ёлғондир, деди Россиянинг Вашингтондаги элчихонаси.

“Биз бир қатор маъмурият амалдорларининг Россияга қарши махсус трибунал ташкил этилишини қўллаб-қувватлаш ҳақидаги мунтазам баёнотларига эътибор қаратдик. Бундай баёнотлар тўғридан-тўғри туҳматдир”, — дея дипломатик миссия сўзларини келтирган ТАСС.

Элчихона бу сўзларнинг адолатга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидлади.

Дипломатларнинг қўшимча қилишича, Қўшма Штатлар геосиёсий манфаатлар фойдасига халқаро ҳуқуқ нормаларини менсимасликда давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!