"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди

"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди

Испания Қироллик футбол федерацияси "Эл Классико"да ишлайдиган ҳакам номини эълон қилди.

"Реал" ва "Барселона" ЛаЛиганинг 32-тури доирасида ўйин ўтказади ва бу якшанба куни "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтади.

Ушбу баҳсни Сото Градо бошқаради. Бу Градо учун дастлабки "Эл Классико" ҳисобланади. Рефери бунгача "Реал"нинг 15та, "Барселона"нинг 7та баҳсида иштирок этган. Бу учрашувларнинг 9тасида "Қироллик клуби", 7та ўйиндан 2тасида Каталония клуби зафар қучган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!