Эден Азарга турк клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда

Эден Азарга турк клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда

«Фенербахче» клуби «Реал» ярим ҳимоячиси Эден Азарни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Бу ҳақда Туркиянинг Fotomac нашри хабар бермоқда. Манбага кўра, Азар бу ёзда «Фенербахче» раҳбариятининг устувор мақсади ҳисобланади.

Ҳеч кимга сир эмаски, Азар анчадан бери «Реал» услубига тушмаяпти. Жорий мавсумда 32 ёшли бельгиялик «қаймоқранглилар» сафида барча турнирларда бор йўғи еттита ўйин ўтказди, у бир гол урди ва бир голга ассистентлик қилди, шунингдек, Қатарда ўтказилган жаҳон чемпионатида ўз терма жамоаси билан омадсизликка учради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!