Дзюдо. Сита Қадамбоева Анталья “Катта дубулға” турнири совриндори!

Дзюдо. Сита Қадамбоева Анталья “Катта дубулға” турнири совриндори!

Туркиянинг Анталья шаҳрида старт олган дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақасининг биринчи куни якунига етиб бормоқда. Ўзбекистон терма жамоаси ушбу кунни 1 та бронза медали билан якунлади.

-52 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Сита Қадамбоева бронза медали учун баҳсда испаниялик Эстрелла Шерифдан устун келиб, фаолиятида иккинчи бор “Катта дубулға” мусобақасининг бронза медалини қўлга киритди. Афсуски, -60 кг вазн тоифасида ушбу босқичда курашган Дилшодбек Баратов имкониятни бой бериб қўйди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!