Дзюдо. Бахтиёров Париж «катта дубулға» турнирида 3-ўринни олди, Нуриллаев «бронза» учун курашда ютқазди

Дзюдо. Бахтиёров Париж «катта дубулға» турнирида 3-ўринни олди, Нуриллаев «бронза» учун курашда ютқазди

Париж «катта дубулға» турнирининг дастлабки кунги беллашувлар бўлиб ўтди.

-60 кг вазн тоифасида кураш олиб борган Камолиддин Бахтиёров Исроил, Қозоғистон ва Корея вакилларини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, аммо финал йўлланмаси учун курашда озабойжонлик Балабай Оғаевга ютқазди. Ҳамюртимиз бронза медали учун ўтган йилги жаҳон чемпионати финалчиси мўғулистонлик Ариунболд Энхтайван билан беллашди ва баҳсни ўз фойдасида ҳал қилди. Шу тариқа, 2022 йил мамлакат чемпионлигига эришган ёш полвонимиз илк бор халқаро турнирда шоҳсупага кўтарилди.

Шунингдек, 66 кг. вазндаги спортчимиз Сардор Нуриллаев ҳам ёмон иштирок этмади. У дастлаб Венесуэла ва Германия спортчиларини мағлуб этган бўлса, чорак финалда мўғул дзюдочиси Эрхембаяр Баттогнохга ютқазди. Ҳамюртимиз бронза медали учун ўтиш жангида қирғизистонлик рақибни мағлуб этганди. Аммо 3-ўрин учун кечган баҳсда жанубий кореялик Жаэҳонг Анга қарши беллашувда "олтин очко"да мағлубиятга учради.

Шундай бўлса ҳам, самарқандлик полвонимиз жаҳон рейтинги учун 360, Париж-2024 йўлида 180 очкога эга бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!