Душанбе шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Душанбе шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

23-30 январь кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасининг лойиҳа демаркация чизиғидан ўтказиш масалалари, шунингдек демаркация хариталарини яратишнинг технологик жараёни муҳокама қилинди.

Музокаралар доирасида Ўзбекистон-Тожикистон ва давлат чегараларининг алоҳида участкаларида дала ўрганиш ҳам ўтказилди.

Тадбир якунида тегишли Баённома имзоланди. Навбатдаги учрашув Ўзбекистон ҳудудида бўлиб ўтади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!