Дунёдаги энг йирик халқаро аэропортлар орасида Жоржия штатининг Атланта шаҳридаги Ҳартсфилд-Жексон алоҳида ажралиб туради. 2024 йилда аэропорт 108 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатди — бу мутлақ рекорд.
Атланта энг гавжум аэропортлар рейтингида етакчилик қилишининг бир неча сабаблари бор. Аввало, у АҚШнинг 80 фоиз ҳудудига 2-3 соатлик парвоз масофасида жойлашган. Бу ердан дунёнинг 225 та шаҳрига парвоз қилиш мумкин, Антарктидадан ташқари барча қитъаларга рейслар амалга оширилади. Трафикнинг 85 фоизи ички рейсларга тўғри келади.
Қолаверса, Атлантада дунёдаги энг узун ўтиш тизими мавжуд. Автоматик юк ташиш тизимининг 100 км конвейерда соатига 60 мингта жомадон сараланади. Йўловчилар SkyTrain (тезюрар поезд) орқали терминаллар ўртасида ҳаракатланишади.
Дубай аэропорти
Энг гавжум аэропортлар рейтингида иккинчи ўринда — Дубай аэропорти (йилига — 92,3 млн йўловчи), ундан кейин АҚШнинг Даллас/Форт-Уэрт (85 млн йўловчи), Токионинг Ҳанеда, Лондоннинг Ҳитроу аэропортлари жойлашди. Гонконг аэропорти эса юк ташишлар бўйича етакчи (йилига 5 млн тонна юк ташилган).
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Таҳлилларга кўра, Россияда ёшларнинг йирик шаҳарларга оммавий кўчиши, инфратузилманинг етарли ривожланмагани ва аҳолининг кескин қариши сабабли юзлаб кичик шаҳарлар яқин йилларда умуман харитадан йўқолиб кетиши мумкин.
2023-йил октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига ўтказган ҳужумларида 70 125 киши ҳалок, 171 015 киши яраланган. Сўңгги 24 соат ичида ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин янги ҳужумларда 366 киши ҳалок бўлди.
Der Spiegel ёзишича, Европа раҳбарлари Украина президенти Владимир Зеленскийни Вашингтоннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатларига нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Швейцариянинг Женева шаҳрида Атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий контекстда баҳолаш тўғрисидаги Конвенция (Эспо конвенцияси) ва Стратегик экологик баҳолаш (СЭБ) протоколи доирасида Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) ва СЭБ бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-йиғилиши (1–3 декабр) бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази директори Ғайрат Маҳамедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллиги қўшни Қозоғистон Республикасида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.
Грузия полицияси намойишчиларга қарши “камит” номи билан танилган бромбензилцианид кимёвий моддасини қўллаган. BBC ушбу хулосага намойишчиларнинг кўрсатмалари, кимёвий қуроллар бўйича экспертларнинг фикрлари, Грузия ИИВ махсус бўлинмасидаги манбалари ва шифокорларнинг маълумотларини ўрганганидан сўнг келди.
Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабарига кўра, Керхе тўғонида сув сатҳининг кескин пасайиши оқибатида тўғон орқали электр энергияси ишлаб чиқариш тўхтаган.