Дубайга фоҳишалик билан шуғуллантириш учун аёл сотган судланувчига ҳукм ўқилди

A A A
Дубайга фоҳишалик билан шуғуллантириш учун аёл сотган судланувчига ҳукм ўқилди

“Пул бор-йўғи бир восита. Улар сизни истаган жойингизга элтади, лекин йўлнинг йўналишини ўзингиз танлашингиз керак”, деган эди америкалик файласуф Айн Рэнд. Муқаддам бир неча бор судланиб, бундан тўғри хулоса қилиш ўрнига, мўмай даромад топишни мақсад қилган “қаҳрамон”имизнинг танлови эса қинғир йўлдан юришда тўхталди.

42 ёшли Дилноза (исми ўзгартирилган) 2013 йил 6 октябрь куни Хулкарой ва бошқа шахслар билан олдиндан тил бириктиради. Улар таниши Лазокатхонни БАА давлати Дубай шаҳрида маоши катта бўлган ишга жойлаштириб қўйишни айтиб, қўйнини пуч ёнғоққа тўлдиришади. Аслида эса уни БАА давлатида фоҳишалик билан шуғуллантириш мақсадида ёллашганди. Жабрланувчи Лазокатхонни Хулкаройнинг кўрсатмаси асосида 2013 йилнинг октябрида Андижон вилояти орқали Қирғизистонга ўтказишган. Қирғизистон Республикаси ҳудудида уни бошқа шахс кутиб олиб, Лазокатхонга берилган фуқаролик паспортида дунёнинг барча мамлакатларига чиқиш ҳуқуқини берувчи “рухсат ёзуви” – виза стикерини расмийлаштирилмаганини била туриб, белгиланган чет элга чиқиш тартибини бузади. Аёлни 2013 йил 12 октябрь куни “Бишкек-Дубай” йўналишидаги авиа рейс билан БАА давлатига қонунга хилоф равишда юборган. Уни Дубай шаҳрида Хулкарой кутиб олиб, фуқаролик паспортини олиб қўйган ҳолда бошқа шахслар билан 2014 йил 15 январь кунига қадар мажбуран фоҳишалик билан шуғуллантирган.

Бундан ташқари, Дилноза виза стикерини расмийлаштирмай, Президентнинг 2017 йил 16 август кунги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги”ги ПФ-5156 сонли фармони 3-банди талабларига риоя қилмасдан белгиланган чет элга чиқиш тартибини такроран бузган. Аниқроғи, Украина давлати орқали 2013 йил 3 декабрь куни БАА давлатига қонунга хилоф равишда борганлиги аниқланиб, мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

“АЙБИМГА ИҚРОРМАН...”

Судланувчи Дилноза судда айбига қисман иқрор бўлган...

— Ҳақиқатдан ҳам 2013 йилнинг сентябрида Фарғона вилоятида Лазокат билан танишиб қолганман. У турмушидан ажрашганини ва шароити оғирлигини, бирор яхшироқ иш бўлса ишлашини маълум қилган. Унга Дубайда танишим Хулкарой фоҳишалик билан шуғулланишини, у ҳам унинг олдига борган ҳолда фоҳишалик қилиб яхши пул топиши мумкинлигини таклиф қилганман. Бундан ташқари, унга ўзим ҳам Хулкаройнинг олдига ишлаш учун бормоқчилигимни, бироқ фуқаролик паспортимни алмаштириш учун берганим сабабли бирга бора олмаслигимни тушунтирганман. Бола парваришлаш билан шуғулланиши ҳақида айтмаганман. 2013 йил 6 октябрь куни Лазокатдан Дубайга ишга бориш ёки бормаслигини сўраганимда, чипта сотиб олиш учун пули йўқлигини айтди. Йўл харажатларини барчасини танишим Хулкаройнинг ўзи қоплашини, Дубай шаҳрига борганидан сўнг ишлаб қайтаришини айтдим. Шундан сўнг Лазокат рози бўлди ва фуқаролик паспортини БАА давлатига кириш учун “виза”ни расмийлаштириш мақсадида берди. Хулкаройга Лазокатнинг паспорт нусхасини факс орқали юбордим. Орадан бироз вақт ўтганидан сўнг Лазокатнинг номига БАА давлати Дубай шаҳрига бориш учун виза чиқди. Бу ҳақда Лазокатга маълум қилдим.

Оилавий шароитим оғирлиги сабабли пул топиш мақсадида виза стикерини расмийлаштирмай, 2013 йил декабрда Украинанинг Киев шаҳри орқали БАА давлатининг Дубай шаҳрига борганман. Лазокат Хулкаройни кутиб олган ва у билан 2014 йилнинг июнига қадар фоҳишалик билан шуғулланган. 2014 йил июнда БАА давлатидан Туркиянинг Истанбул шаҳрига бордим. У ерда 2014 йилдан 2020 йилга қадар қадоқловчи бўлиб ишладим. 2020 йилнинг январида Тошкентга учиб келдим. Чегара назорати ходимлари фуқаролик паспортимни текшириб кўриб, стикер рухсатномасини олмасдан Украина давлати орқали БАА давлати ноқонуний борганимни ва қидирувда эканимни айтишди. Нима сабабдан Лазокат менинг устимдан ариза ёзганини ва унга қарши кўрсатмалар бераётганини изоҳлаб бера олмайман. Менга 400 АҚШ долларини Хулкарой ёрдам тариқасида юборган. Бу пулни Лазокатни топиб берганим учун олмаганман. Ҳозирда қилган ишимдан чин кўнгилдан пушаймонман. Айбимга иқрорман...

“БАА ДАВЛАТИГА ДИЛНОЗАНИНГ ГАПЛАРИГА ИШОНГАНИМ УЧУН БОРГАНМАН”

Жабрланувчи Лазокатхон судда қуйидагиларни баён қилган...

— Ҳақиқатдан ҳам 2013 йилнинг сентябрида Фарғона вилояти Қува шаҳрида Дилноза билан танишиб қолганман. У билан телефон орқали мулоқот қилиб турганман. У менга БАА давлатида ишлаб келиб, икки хонали уй олганини айтган. “Агар хоҳласангиз сизни ҳам Дубай шаҳридаги танишларимнинг олдига ишлаш учун юборишда ёрдам беришим мумкин”, деган. Бундан ташқари, Дилноза Дубайда Хулкарой исмли таниши борлиги, у барча йўл харажатларини қоплаган ҳолда Дубайга олиб боришини ва у ерда маҳаллий аҳолининг болаларига қараш билан шуғулланишимни айтган. Дилноза билан бирга БАА давлатига боришга рози бўлганман. Сўнг у БАА давлатига бориш учун чипта ҳамда мазкур давлатга кириш учун виза расмийлаштириш учун фуқаролик паспортини олган. Орадан бироз вақт ўтганидан сўнг Дилноза билан интернет орқали БАА давлатида танишлари билан гаплашганман. Улар мени кўриб, бир қанча маълумот сўрашган. Кейинги кун Дилноза менинг олдимга келди ва фуқаролик паспортимни бериб, танишлари менга қўнғироқ қилишини айтди. Кейин Хулкарой билан гаплашдим ва унинг кўрсатмасига асосан Қирғизистон орқали 2013 йил 12 октябрь куни БАА давлатига бордим. У ерда мени Хулкарой кутиб олди ва мени Озарбайжон миллатига мансуб аёлга ташлаб кетди. У аёл менга қилган харажатларини чиқариб олиш учун фуқаролик паспортимни олиб қўйди ва 2014 йилнинг январига қадар мажбуран фоҳишалик билан шуғуллантирди. У аёлга фоҳишалик қилиб, 8000 АҚШ доллар пул ишлаб берганман. Дилноза мени топиб бергани ва Дубайга юборгани учун унга 400 АҚШ доллари жўнатганини маълум қилди. Дубайга виза расмийлаштириш учун паспортимни берган вақтимда банкдан 400 АҚШ доллари миқдорида пул олганини кўрганман. Дилноза пулни йигити юборганини айтиб алдаган. БАА давлатига Дилнозанинг гапларига ишонганим учун борганман.

Ғафур Амонов, Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси:

Судланувчи ЖК 135-моддаси 2-қисмининг “е” “з” “и” бандлари, 223-моддаси 2-қисмининг “б”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. ЖКнинг 59-моддаси тартибда тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

ЖКнинг 62-моддаси талабларига асосан судланувчининг 15 кун дастлабки қамоқда сақланган ҳар бир кунини озодликдан маҳрум қилиш жазосининг бир кунига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан 15 кунни чегириб, 5 йил 15 кун озодикдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилди.

ЖКнинг 72-моддасига асосан тайинланган жазо шартли ҳисобланиб, судланувчига 1 йил синов муддати белгиланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

«Даҳшатли суммалар»: АҚШ бизнеси Россияга қарши санкциялар туфайли қанча йўқотгани маълум бўлди

Бу ҳақда Россиядаги Америка савдо палатаси (AmCham) раҳбари Роберт Эйжи RTVI’га берган интервьюсида маълум қилди.

АҚШ Украинага “жуда кучли хавфсизлик кафолатларини” ваъда қилди

Ҳали муҳокама қилиниши керак бўлган баъзи масалалар мавжуд, аммо президент Доналд Трамп эришилган ютуқдан мамнун.

Абдумалик Ҳалоков иши бўйича IBA’га апелляция берилади

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.

Украина Хавфсизлик хизмати илк бор Россия сувости кемасига ҳужум қилди

Таъкидланишича, портлаш оқибатида сувости кемаси жиддий даражада шикастланган ва амалда сафдан чиқарилган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.