ДТМ тест топшириқларининг бўлимлар бўйича ўртача тақсимотини эълон қилди — рўйхат

ДТМ тест топшириқларининг бўлимлар бўйича ўртача тақсимотини эълон қилди — рўйхат

Қайд этилишича, марказ 2021/2022 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида қўлланиладиган тест топшириқларининг бўлимлар бўйича ўртача тақсимотини фоиз ҳисобида тузган.

Мажбурий фанлар:
1.Она тили (ўзбек):
•Орфография ва пунктуация — 40 фоиз;
•Лексикология, услубият — 40 фоиз;
•Грамматика — 20 фоиз.
2.Она тили (рус)
•Фонетика — 10 фоиз;
•Лексика — 10 фоиз;
•Грамматика — 40 фоиз;
•Орфография — 40 фоиз.
3.Она тили (қорақалпоқ):
•Фонетика — 10 фоиз;
•Лексика – 20 фоиз;
•Грамматика — 40 фоиз;
•Орфография — 30 фоиз.
4.Математика:
•Сонлар ва улар устида амаллар — 40 фоиз
•Фоиз, пропорция ва тенглама — 30 фоиз;
•Геометрия — 30 фоиз.
5.Ўзбекистон тарихи:
•Қадимги ва ўрта асрлар тарихи — 35–45 фоиз;
•ХВИ–ХХ аср бошларидаги тарихий давр — 35–45 фоиз;
•Советлар даври ва мустақиллик даври тарихи — 20–25 фоиз.

Мутахассислик фанлари:
1.Она тили ва адабиёт (ўзбек, рус ва қорақалпоқ):

Она тили — 60 фоиз;

Адабиёт — 40 фоиз.
2.Математика:
•Сонлар ва улар устида амаллар — 25 фоиз;
•Функция ва алгебраик ифодалар — 35 фоиз;
•Ҳосила, интеграл ва уларнинг татбиқлари — 10 фоиз;
•Геометрия — 30 фоиз.
3.Тарих:
•Сиёсий тарих — 50–60 фоиз;
•Ижтимоий-иқтисодий тарих — 10–20 фоиз;
•Маданий ҳаёт — 10–15 фоиз;
•Амалий топшириқлар — 20–25 фоиз.
4.Физика:
•Механика — 35 фоиз;
•Молекуляр физика ва термодинамика — 25 фоиз;
•Электромагнитизм — 25 фоиз;
•Атом ва ядро физикаси — 10 фоиз.
5.Биология:
•Ботаника, зоология, одам ва унинг саломатлиги — 40 фоиз;
•Цитология, генетика, селекция, ген ва ҳужайра биотехнологияси — 30 фоиз;
•Эволюцион таълимот, экология ва биосфера асослари — 30 фоиз.
6.Кимё:
•Умумий кимё — 40 фоиз;
•Ноорганик кимё — 25 фоиз;
•Органик кимё — 15 фоиз;
•Юқоридаги бўлимлар асосидаги топшириқлар — 20 фоиз.
7.География:
•Табиий география — 40 фоиз;
•Иқтисодий ва ижтимоий география — 40 фоиз;
•Амалий топшириқлар — 20 фоиз.
8.Чет тили (инглиз, немис, француз):
•Грамматика — 45 фоиз;
•Ўқиб тушуниш — 45 фоиз;
•Лексика — 10 фоиз.

Аввалроқ Ўзбекистонда олийгоҳларга кириш тест синовлари қачон бошланиши маълум бўлганди. Шунингдек, 2021 йилги тест синовларида нечта савол тушиши очиқланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!