ДТМ сотувга чиқиб кетган “х вариант”лар юзасидан маълумот берди

ДТМ сотувга чиқиб кетган “х вариант”лар юзасидан маълумот берди

Ижтимоий тармоқларда “х вариант” дея айтилаётган саволлар юзасидан ДТМ расмий муносабат билдирди.

Таъкидланишича, телеграм ва бошқа ижтимоий тармоқларда х вариант дея тарқатилаётган тест топшириқлари 2021-2022-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларига тегишли эмас ва Давлат тест маркази базасида бундай тест топшириқлари мавжуд эмас.

“Шу ўринда Давлат тест маркази барча абитуриентлар ва уларнинг ота-оналаридан турли асоссиз маълумотларга ишонмасликларини ва фирибгарлар тузоғига тушиб қолишдан эҳтиёт бўлишларини сўрайди”, дейилади расмий муносабатда.

Эслатиб ўтамиз, эртадан олий таълим муассасаларига кириш тест имтиҳонлари бошланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!