Доллар яна кўтарилди – валюта курслари

Доллар яна кўтарилди – валюта курслари

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 3 декабрдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Ўтган ҳафта 6,28 сўмга тушган доллар, бу ҳафта бирданига 16,31 сўмга кўтарилди. Эндиликда 1 АҚШ доллари 9510,99 сўмни ташкил этмоқда.

Евро курсида ҳам кўтарилиш кузатилган.  Ўтган ҳафта арзонлашган евро ҳозирда 10 476,36 сўмни ташкил қилмоқда.

Россия рубли кетма-кет арзонлашмоқда. Янги курсга кўра рубль 0,95 сўмга тушиб, 147,79 сўмни ташкил қилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!