«Док-1 Макс» иши: судланувчи суддаги кўрсатмасини 65 нафар боланинг яқинларига таъзия изҳор этиш билан бошлади

A A A
«Док-1 Макс» иши: судланувчи суддаги кўрсатмасини 65 нафар боланинг яқинларига таъзия изҳор этиш билан бошлади

«Док-1 Макс» иши: судланувчи суддаги кўрсатмасини 65 нафар боланинг яқинларига таъзия изҳор этиш билан бошлади

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда 65 нафар боланинг ўлимига сабабчи дея қаралаётган «Док-1 Макс» сиропи масаласида суд иши бошлангани, кўплаб судланувчилар судда тергов қилинаётгани ҳақида хабар берилганди. Суднинг 22-центябр куни давом этган мажлисида 33 минг доллар олди-бердисида воситачилик қилгани айтилган айбланувчига қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланганди. Шунингдек, суд залидан қамоққа олинган айбланувчи бугун, 27-центябр куни давом этган суд мажлисида кўрсатмасини марҳум 65 нафар болаларнинг яқинларига таъзия изҳор этиш билан бошлади.Бу ҳақида «Дарё» мухбири хабар бериб, олдинги судда бу ҳолат учрамаганини айтди.

Судда сўз олган Ж.Э. олти йиллик иш фаолияти давомида ҳалол ишлаганига урғу бериб, судда унга қўйилаётган айбловлардан бири Жиноят кодексининг 212-моддаси (пора олиш-беришда воситачилик қилиш)га тўлиқ иқрорлигини билдирди. Ва бундан чин кўнгилдан пушаймон эканини айтиб, бу ҳақда тергов органига чақирилган пайтда ўзи бор гапни айтиб берганини қўшимча қилди.

Мен Жиноят кодексининг 212-моддасида кўрсатилган айбловни тан оламан ва бундан пушаймонлигимни билдираман, — деди судда сўз олган айбланувчи Ж.Э.
Судланувчи дастлабки суд мажлисларида тилга олинган 33 минг доллар пора воқеасига қўшимча киритиб, бу пулнинг олди-бердисида воситачи бўлганини таъкидлади.

Ҳолат 2022 йилнинг июнь ойлари бошида содир бўлган. Ўша кунларда менга институтда бирга ўқиган курсдошим телефон қилиб, раҳбари Р.С.П. мен билан учрашмоқчи эканини, рози бўлсам, телефон номеримни бермоқчилигини айтди. Хўп дедим, кўп ўтмай унинг раҳбари телефон қилди. Кўчадаги кафеларнинг бирида кўришишни таклиф қилди. У билан кўришдик. Фаолияти ҳақида гапириб, «Кураракс» дори воситасини рўйхатдан ўтказиш бўйича мурожаат қилганини, аммо бу дори инспекцион текширувга тушганини айтди. Ва инспекцион текширувдан ўтказмасдан, дорини рўйхатдан ўтказишнинг қонуний имкони бор-йўқлигини сўради. Мен бу иш ваколатимда йўқлигини айтдим. У эса шу ишга ваколати етадиган раҳбарингдан сўра, деди.

Шундан сўнг бу ҳақда раҳбарим Ш.Ш.га айтдим ва ҳиндистонлик ишлаб чиқарувчи айтганидек, қонуний имкони бор-йўқлигини сўрадим. Раҳбарим жавоб бермади. Лекин орадан бир-икки кун ўтиб, раҳбарим билан кўришганимда у менга сўраган масалани ҳал қилиш имкони борлигини, бунинг учун ҳиндистонлик 45 минг доллар бериши кераклигини айтди. Шундан сўнг мен бу ҳақда Р.С.Р.га айтдим. У бу ҳақда раҳбарларимга айтиб, ўйлаб кўраман, деди. Кейинчалик бу пуллар кўп, камайтириш имкони борми, деб сўради. Раҳбарим 40 минг бўлади, деди. Ҳиндистонлик эса 33 минг доллар бера оламиз, деди. Раҳбарим хўп деди, — дейди судланувчи.

Судланувчининг қўшимча қилишича, у ҳиндистонлик ишлаб чиқарувчи билан 2022 йилнинг 30 июнь куни кечки пайт кўришиб, оқ қоғозда ўралган ва пакетга солинган пулни олиб қолиб, бир соатдан сўнг раҳбарига бериб юборган.

Мен бу пулдан ҳеч қандай манфаат кўрмаганман. Шу сабаб оқ қоғозга ўралган пулни очиб ҳам кўрмадим. Фақат бир соат қўлимда ушлаб турдим ва раҳбарим келгач, бериб юбордим, — деди.
Судда сўроқ қилинган Қурамах Медиcал МЧЖ директори ҳиндистонлик С.Р.П. адвокатларнинг саволига жавоб берар экан, Марион Биотеч ПВТ. Лтд корхонасида инспекцион текширув ўтказилишини тўхтатиш учун Ж.Э. исмли масъулга 33 минг доллар берганини тан олганди. Кейинчалик у бу кўрсатмасини ўзгартирган.

Суднинг 15 сентябрдаги мажлисида сўроқ қилинган «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи Ш.Ш. унга берилгани айтилган 33 минг доллар пулни олганини рад этганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

«Даҳшатли суммалар»: АҚШ бизнеси Россияга қарши санкциялар туфайли қанча йўқотгани маълум бўлди

Бу ҳақда Россиядаги Америка савдо палатаси (AmCham) раҳбари Роберт Эйжи RTVI’га берган интервьюсида маълум қилди.

АҚШ Украинага “жуда кучли хавфсизлик кафолатларини” ваъда қилди

Ҳали муҳокама қилиниши керак бўлган баъзи масалалар мавжуд, аммо президент Доналд Трамп эришилган ютуқдан мамнун.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

Тожикистон Ўзбекистондан электр энергия олишни бошлади

Тожикистон ташқи бозорларга фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида Ўзбекистон энергия тизими (500 кВт «Регар-Ғузор» электр узатиш линияси) орқали чиқади.

«Истанбул Башакшеҳир» бош мураббийи Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди

«Истанбул Башакшеҳир» жамоаси бош мураббийи Нури Шахин Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди, дея хабар қилади Sports.kz Milliy Futbolimiz манбасига таяниб.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.