Ҳиндистондан кейин Мисрда ҳам «қора моғор» – мукормикоз касаллигига чалиниш бўйича 7та ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат шимолида жойлашган Заказик университети ректори Усмон Шаълён маълум қилди.
Ҳозирда замбуруғли касалликка чалинган беморлар айнан шу университет шифохонасида даволанишмоқда.
«3 нафар беморда моғор билан касалланган тана аъзоларини олиб ташлаш бўйича жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Бир бемор ўта оғир аҳволда, қолганларнинг ҳолати барқарор», деб маълум қилган университет ректори.
«Қора моғор» споралари тупроқ, чанг ва органик чириш маҳсулотларида сақланади. Ушбу замбуруғ одам организмига аксарият ҳолатларда ўпкани сунъий шамоллатиш қурилмалари орқали тушади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, мукормикоз бошқа замбуруғлар каби узоқ вақт давомида гормонлар билан даволанган ва кислород таъминотига уланган COVID-беморларда аниқланмоқда. Касаллик, шунингдек, катта дозада стероидлар олган диабетикларда ҳам учрамоқда. Ушбу инфекция кўз, ўпка ва бурун-ҳалқумни шикастлайди.
Айни вақтда Ҳиндистонда ушбу касалликка чалинганлар сони 11 мингдан ошиб кетди.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Трамп яна бир бор Зеленскийдан Украинадаги урушни тугатиш учун келишувга боришни талаб қилди. АҚШ президентининг айтишича, Путин келишувга тайёр, аммо Зеленский рад этмоқда ва бу Трампни ҳайратга солмоқда.