Диққат! ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИ ҚЎШИМЧА ТЕСТ ЎТКАЗИШ САНАСИНИ МАЪЛУМ ҚИЛДИ

Диққат! ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИ ҚЎШИМЧА ТЕСТ ЎТКАЗИШ САНАСИНИ МАЪЛУМ ҚИЛДИ

Давлат комиссиясининг 2020-йил 13-сентябрдаги 4-сон баёнида жорий йил 2-13-сентябрь кунлари ўтказилган тест синовларида ҳудудга киришда тана ҳарорати 37⁰ C дан юқори бўлган ҳамда тест синови ўтказиладиган кунда коронавирус инфекцияси билан касалланган абитуриентлар учун тест синовларини 2020-йил 17-сентябрь куни ташкил этиш белгиланган.

❗️Мазкур абитуриентлар учун тест синовлари 2020-йил 17-сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 8:00 дан 11:00 га қадар, Тошкент шаҳрида Юнусобод туманидаги Ботаника боғида 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади.

☝️Aбитуриентлардан тест синовларига кечикмасдан, белгиланган вақтда камида 1 соат олдин, шахсий паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келиш сўралади.


 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!