Депутатлар: Мактабларга пуллик қабулларни жорий қилиш Конституцияга зид!

A A A
Депутатлар: Мактабларга пуллик қабулларни жорий қилиш Конституцияга зид!

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Конституциямизва қонун нормасига зид ҳужжатлар қабул қилинаётганига эътироз билдирмоқда.

Биринчи эътироз: тегишли мактабга қабул қилиш фақатгина Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жорий этилиши. Бу ахир, халқнинг яқинини узоқ, енгилини оғир қилиш эмасми?

Иккинчи эътироз: Мактабларга ҳудудларнинг бириктириш бўйича бирор бир мезонларни белгиламасдан туриб, ҳокимликларга умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудларни тасдиқлаш ваколатини беришнинг нима кераги бор?

Учинчи эътироз: Нима учун асосий квотага таълим бериш тилини инобатга олган ҳолда тегишли таълим муассасасига энг яқин манзилда жойлашган хонадонларда яшовчи болалар тўлиқ ва тўғридан-тўғри киритилмаяпти?

Тўртинчи эътироз: Нима учун 6 ёшга тўлган, бироқ, тегишли йилнинг 31 декабрига қадар 7 ёшга тўлмаган болаларни асосий квота асосида бепул асосда қабул қилиниши назарда тутилмаган? …Булар амалдаги Конституциямиз ва қонун нормасига, умумий ўрта таълим тўғрисидаги низом талабларига зидку?

Бешинчи эътироз: Нега, тегишли умумтаълим муассасасига йўлланмага эга ва боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотномада ўқишга тавсия этилган тиббий хулоса мавжуд бўлганда (соғлом эканлиги кўрсатилганда) болани тегишли умумтаълим муассасасига қабул қилиниши шарт эканлиги ва ҳеч қандай асосда бундай болаларни мактабга қабул қилишни рад этиш мумкин эмаслиги кўрсатиб қўйилмаган?

Олтинчи эътироз: Тошкент шаҳрида тўлов эвазига бир қатор мактабларга қабул қилиниши белгиланган бу тартиб жамиятимизда аҳолини бой ва камбағалга ажратишнинг ҳукумат ҳужжати билан қўллаб-қувватланган ошкора кўринишига олиб келмайдими?

Ҳаммамиз гувоҳи бўлаётганимиздек, сўнгги вақтларда эълон қилинаётган янги қонун ва қарорлар аҳоли, жамоатчилик ўртасида кенг муҳокамалари бўлиб ўтмоқда. Бунда оммавий ахборот воситалари, жумладан, телевидения, босма нашрлар ва ижтимоий тармоқларнинг ўрни жуда катта бўлаётганлигини ҳам эътироф этиш зарур.

Таълимда коррупциянинг олдини олишми ёки така бўлсин, сут берсинми?

Энг муҳими, бу каби муҳокамалар жараёнида ҳалқимизнинг билдираётган ҳақли эътирозларига сабаб бўлган ҳужжатлар бўйича, ваколатли давлат органлари томонидан ушбу эътирозларни ўринли деб топиб, тегишли норматив ҳуқуқий хужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётганлиги, албатта, жамиятимизда рўй бераётган ижобий ўзгаришлардан дарак беради.

Лекин, халқнинг эътирозига сабаб бўладиган қарорларнинг қабул қилинишига йўл қўймаслик, аҳолининг бу каби ҳақли эътирозини уйғотадиган қарорлар қабул қилинишини олдини олиш яна ҳам яхшироқ бўлар эди, албатта.

Бироқ….

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 7 июнда эълон қилинган “Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги №-469 сонли қарори кўпчилик фуқароларимизнинг эътирозларига, жамоатчиликнинг қизғин муҳокамаларига сабаб бўлди. Ушбу Вазирлар Маҳкамасининг қарори юзасидан кўплаб юртдошларимиз, сайловчиларимиз ўзларининг эътирозларини билдириб, ушбу масалада ёрдам сўраб мурожаат қилмоқдалар.

Хўш,ушбу қарорда нималар кўзда тутилган ва эътирозларга нималар сабаб бўлди?

Аввало, ушбу қарорда 2019/2020 ўқув йили учун болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш 2019 йил 20 июндан бошлаб Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали босқичма-босқич жорий этилиши назарда тутилган.

Биринчи эътироз: тегишли мактабга қабул қилиш фақатгина Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жорий этилиши назарда тутилган. Кўпчилик аҳолини яшаш манзили эса Давлат хизматлари маркази жойлашган ердан кўра ўша мактабга яқинроқ. Бироқ, нега ўша мактабга яқинроқ ердаги аҳолига асосий квота бўйича ушбу таълим муассасанинг ўзига бориб тўғридан тўғри мурожаат қилиш имконияти берилмаяпти. Бу ахир, халқнинг яқинини узоқ, енгилини оғир қилиш эмасми?

Ушбу қарор билан тасдиқланган Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ туман (шаҳар) ҳокимликлари заруратга кўра тегишли йилнинг 1 январига қадар умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудларни тасдиқлаши белгиланган.

Иккинчи эътироз: Мактабларга ҳудудларнинг бириктириш бўйича бирор бир мезонларни белгиламасдан туриб, ҳокимликларга умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудларни тасдиқлаш ваколатини беришнинг нима кераги бор? Шундоқ ҳам, ҳокимиятларга берилган ваколатлардан ноқонуний манфаатларда фойдаланилаётган ҳолатларига мисоллар етарлича эмасми? Бунинг ўрнига, таълим бериш тилини инобатга олган ҳолда тегишли таълим муассасасига энг яқин манзилда жойлашган хонадонлар ўша умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудуд деб ҳисобланишини; бунда, отаси ёки онаси I гуруҳ ногирони бўлган ҳамда етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, шунингдек, шу мактабда акаси ёки синглиси ўқиётган болалар учун устуворликни белгилаш тўғри ва адолатли эмасми?

Қарор билан қабул қилинган регламентда қабул квотаси асосий ва қўшимча квота турларига ажратилган:

Асосий квота — туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан умумтаълим муассасаларига бириктирилган микроҳудудда истиқомат қилаётган фуқароларнинг фарзандлари, отаси ёки онаси I гуруҳ ногирони бўлган ҳамда етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сонини инобатга олган ҳолда шакллантирилади;

Қўшимча квота — умумтаълим муассасаларининг имкониятидан келиб чиқиб, микроҳудуддан ташқарида истиқомат қилаётган мактаб ёшидаги, микроҳудуд ва микроҳудуддан ташқари мактаб ёшига етмаган, яъни тегишли йилнинг 1 январидан 31 августига қадар 7 ёшга тўлмайдиган болалар (тегишли йилнинг 1 сентябрига қадар 6 ёшга тўладиган), шунингдек, умумтаълим муассасаларида таълим бериш тили бўйича бошланғич билим (мулоқот қилиш) кўникмасига эга бўлмаган болалар учун ажратилади.

Шунингдек, ушбу регламентдаги асосий квота асосида қабул қилиш тартибига кўра умумтаълим муассасаларига бириктирилган микроҳудуд бўйича тегишли йилнинг 31 декабрига қадар 7 ёшга тўладиган болалар қабул қилиниши назарда тутилган.

Учинчи эътироз: Нима учун асосий квотага таълим бериш тилини инобатга олган ҳолда тегишли таълим муассасасига энг яқин манзилда жойлашган хонадонларда яшовчи болалар тўлиқ ва тўғридан-тўғри киритилмаяпти? Бунда бошқа тилда таълим берувчи мактабга таълим бериш тили бўйича бошланғич билим (мулоқот қилиш) кўникмасига эга бўлган болалар нега кўрсатилмаган?

Мамлакатимиз Конституциясининг 41-моддасида бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланиши, шунингдек, амалдаги “Таълим тўғрисида”ги қонунда Мактабнинг биринчи синфига болалар олти-етти ёшидан қабул қилиниши белгилаб қўйилган (Гарчи ушбу қонун бугунги кун талабидан келиб чиқиб айтганда, янги таҳрирга муҳтож бўлсада, бу қонун ҳали бекор қилинмаган).

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги НИЗОМда, жумладан, Давлат умумтаълим муассасаларида умумий ўрта таълим олиш бепул амалга оширилиши;

Давлат таълим стандартларига мувофиқ ҳар бир шахснинг таълим ва тарбия олишдаги конституциявий ҳуқуқини рўёбга чиқариш умумий ўрта таълимнинг мақсади ҳисобланиши;

Умумтаълим муассасаси раҳбарияти мазкур муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланиши;

Умумтаълим муассасаларининг I синфига 6-7 ёшли болалар тиббий хулосага мувофиқ қабул қилиниши;

Тегишли йилнинг 31 августига қадар 6,5 ёшга тўлмаган, I синфда ўқиш истагини билдирган болаларнинг ота-оналари билан умумтаълим муассасасининг педагог ходимлари ва психологи томонидан болани мактабда ўқишга жисмонан ва руҳан тайёрлаш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилиши белгиланган.

Тўртинчи эътироз: Юқоридагилардан келиб чиқиб, нима учун 6 ёшга тўлган, бироқ, тегишли йилнинг 31 декабрига қадар 7 ёшга тўлмаган болаларни асосий квота асосида бепул асосда қабул қилиниши назарда тутилмаган? Бу ёшдаги болаларни асосий квота асосида қабул қилинмаслиги ҳамда уларни фақат маълум миқдордаги пул эвазига қўшимча квота асосида қабул қилиниши амалдаги конституциямиз ва қонун нормасига зидку! Қолаверса, ушбу регламентдаги белгиланган бу каби қоидалар, умумий ўрта таълим тўғрисидаги низом талабларига ҳам мос келмайдику?

Регламентга кўра, болаларни умумтаълим муассасаларига йўлланмалар мавжуд бўлмаганда расмийлаштиришга йўл қўйилмаслиги ҳамда боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотномада ўқишга тавсия этилган тиббий хулоса мавжуд бўлганда (соғлом эканлиги кўрсатилганда) бола умумтаълим муассасасига қабул қилиниши белгиланган.

Бешинчи эътироз: Нега, тегишли умумтаълим муассасасига йўлланмага эга ва боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотномада ўқишга тавсия этилган тиббий хулоса мавжуд бўлганда (соғлом эканлиги кўрсатилганда) болани тегишли умумтаълим муассасасига қабул қилиниши шарт эканлиги ва ҳеч қандай асосда бундай болаларни мактабга қабул қилишни рад этиш мумкин эмаслиги кўрсатиб қўйилмаган? Бу каби мажбурият белгиланмаганлигидан таъмагирлик мақсадида фойдаланадиганлар топилмайдими, ахир?

Ушбу қарор билан, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб болаларни умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш жараёни Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга ошириладиган таълим муассасалари рўйхати тасдиқланган. Шунингдек, Регламентга кўра, қўшимча квота умумтаълим муассасаларининг имкониятидан келиб чиқиб, умумтаълим муассасасининг ўқувчиларни қабул қилиш учун малакали педагог кадрлар билан таъминланганлиги, синф хоналарининг ўқув мебеллари билан жиҳозланганлигидан келиб чиқиб Кузатув кенгашининг тавсияси ва умумтаълим муассасаси раҳбарининг буюртмаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқларининг буйруғи билан тасдиқланади.

Олтинчи эътироз: Тошкент шаҳрида тўлов эвазига бир қатор мактабларга қабул қилиниши белгиланган бу тартиб жамиятимизда аҳолини бой ва камбағалга ажратишнинг ҳукумат ҳужжати билан қўллаб-қувватланган ошкора кўринишига олиб келмайдими? Умумий таълимнинг бепул эканлиги бўйича мавжуд Кончтитуциявий принципга ва конституциявий ҳуқуқга путур етказибгина қолмай, жамиятимизни кучли табақалаштирилишига олиб келмайдими? Бу тартиб коррупциянинг олдини олиш эмас, балки, коррупцияга йўл қўйиб келган таълим муассасалари масъулларининг ўтмишдаги ишини беркитиш ва қонунийлаштириш деганику! Аслида, бунга йўл қўйганлар қонун олдида жавоб беришлари керак!

Бундан ташқари, ушбу рўйхатга киритилган аксарият (балки барчаси ҳам бўлиши мумкин) умумтаълим муассасаларидаги ўқувчиларнинг сони ушбу муассасаларнинг қувватидан деярли икки баробарга кўп бўлиб, икки сменада ўқиш ташкил этилганку. Шунингдек, ушбу муассасаларнинг аксариятида кўплаб фан ўқитувчилари бўйича ҳам вакант иш ўринлари мавжуд. Нима учун, регламент талабларига жавоб бермайдиган, яъни, қувватидан ўқувчилари сони кўп бўлган, икки сменада ўқиш ташкил этилган ва фан ўқитувчилари бўйича ўқитувчилар етишмайдиган умумтаълим муассасалари қўшимча квота асосида қабул қилиниши мумкин бўлган муассасалар рўйхатига киритилган? Нима учун, халқимизнинг асосий квота ҳисобланадиган фарзандлари қўшимча пуллик квота асосда қабул қилинган ўқувчилар ҳисобига иккинчи сменада ўқиши керак? Бу каби ҳолатлар таълим сифатига ҳам салбий таъсир қилиши аниқку?

Хулоса ўрнида: тегишли йилнинг 1 сентябрига қадар 6 ёшга тўладиган ҳамда боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотномада ўқишга тавсия этилган тиббий хулоса мавжуд бўлган барча болаларни тегишли мактабга қабул қилишда аҳолига асосий квота бўйича тўғридан тўғри тегишли таълим муассасасига мурожаат қилиш имконияти бериш;

Таълим бериш тилини инобатга олган ҳолда тегишли таълим муассасасига энг яқин манзилда жойлашган хонадонлар ўша умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудуд деб ҳисобланиши; бунда, отаси ёки онаси I гуруҳ ногирони бўлган ҳамда етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, шунингдек, шу мактабда оиланинг бошқа фарзанлари ўқиётган болалар учун устуворликни белгилаш;

Бошқа тилда таълим берувчи мактабга таълим бериш тили бўйича бошланғич билим (мулоқот қилиш) кўникмасига эга бўлган болалар асосий квотани ташкил этиб, бунда, тегишли таълим муассассасига энг яқин манзилдаги хонадон фарзанларига, отаси ёки онаси I гуруҳ ногирони бўлган ҳамда етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, шунингдек, шу мактабда оиланинг бошқа фарзанди ўқиётган болалар учун устуворликни белгилаш;

Қўшимча квота бўйича умумтаълим муассасаларига қабул қилиш учун микроҳудуддан ташқарида истиқомат қилаётган ҳамда тегишли йилнинг 1 сентябрига қадар 6 ёшга тўладиган ҳамда боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотномада ўқишга тавсия этилган тиббий хулоса мавжуд бўлган барча болаларни тегишли умумтаълим муассасаларида 15 августга қадар келиб тушган аризалар асосида рўйхатини шакллантириш; бунда, синфлардаги ўқувчилар сонини 35 тадан ошиб кетишига, икки сменадан ортиқ сменада машғулотлар олиб борилишига йўл қўймасдан (кейинчалик бундай мактаблар учун қўшимча бинолар қуришни назарда тутган ҳолда), зарур ҳолларда тегишли молия бўлимлари орқали янги ташкил этиладиган синфлар бўйича молиялаштириш ишларини ҳал этган ҳолда қўшимча қабулни 31 августга қадар якунлаш. Бунда, болаларнинг яшаш манзилини тегишли мактабга қанчалик яқинлигига ҳамда устуворлик ҳуқуқига қатъий амал қилиниши шарт. Қўшимча квота бўйича умумтаълим муассасаларига қабул қилишни тўлиқ бепул асосда амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Сўнги сўз ўрнида: Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисининг 10 миллионга яқин фарзандари мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва олий таълим тизими билан қамраб олинган. Бизнинг ҳам фарзандларимиз мактабгача таълим муассасасида, умумтаълим мактабида, олий таълим муассасида таълим олмоқдалар. Ушбу фарзандларимиз умрининг дастлабки 20 йиллари ўзининг келажаги учун пойдевор қуриш вазифасини бажариши керак бўлган таълим муассасаларида ўтмоқда. Бироқ, мамлакатимиз таълим тизимининг барча бўғинларида порахўрлик, таъмагирлик, таниш-билишчилик каби иллатлар сақланиб қолмоқда. Бошқарув тизимида кўп ҳолларда мутлақо нолойиқ, мавжуд муаммо ва камчиликлардан бехабар ёки уларга бефарқ, салоҳиятсиз раҳбарлар ишлаб келмоқда. Мавжуд муаммоларни ҳал этишнинг энг биринчи зарурий шарти бу-ўша муаммоларни мавжудлигини тан олиш бўлса, иккинчи муҳим шарт ўша муаммоларни ҳал этишда жамоатчилик муҳокамалари асосида тўғри чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўлгани ҳолда, аксарият ҳолларда муаммоларни йўқдек қилиб кўрсатиш, беркитиш каби ҳолатлар мавжуд. Бугунги кунда, давлат раҳбари томонидан барча соҳалардаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан катта имкониятлар, ваколатлар берилмоқда. Фойдаланимаётган кўплаб ички имкониятлар мавжуд. Буларни инобатга оладиган бўлсак, таълим тизимида сақланиб қолаётган кўплаб муаммолардан келиб чиқиб, таълим соҳасида фаолият кўрсатаётган барча бўғиндаги масъул раҳбарларнинг фаолиятини қониқарсиз деб баҳолаш мумкин.

Мен, сиз ва бошқа юртдошларимиз ўз фарзандларимизнинг келажагини, ҳақиқатан ҳам, порлоқ бўлишини, уларни билимли, соғлом ва албатта, бахтли бўлишини чин юракдан истаймиз. Ушбу эзгу орзуларимизга барча фарзанларимиз учун бирдек сифатли таълим-тарбия беришни йўлга қўйсаккина эриша оламиз? Шундай эмасми?

Абдурашид АБДУҚОДИРОВ,

Расул КУШЕРБАЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

«Даҳшатли суммалар»: АҚШ бизнеси Россияга қарши санкциялар туфайли қанча йўқотгани маълум бўлди

Бу ҳақда Россиядаги Америка савдо палатаси (AmCham) раҳбари Роберт Эйжи RTVI’га берган интервьюсида маълум қилди.

АҚШ Украинага “жуда кучли хавфсизлик кафолатларини” ваъда қилди

Ҳали муҳокама қилиниши керак бўлган баъзи масалалар мавжуд, аммо президент Доналд Трамп эришилган ютуқдан мамнун.

Абдумалик Ҳалоков иши бўйича IBA’га апелляция берилади

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.

Украина Хавфсизлик хизмати илк бор Россия сувости кемасига ҳужум қилди

Таъкидланишича, портлаш оқибатида сувости кемаси жиддий даражада шикастланган ва амалда сафдан чиқарилган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.