Депутат ҳокимга муте эмас

A A A
Депутат ҳокимга муте эмас

Бугунги кунда умумхалқ муҳокамасида бўлиб турган Конституциявий қонун лойиҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти тизимини инсон – жамият – давлат тамойили асосида такомиллаштиришга оид нормалар илгари сурилмоқда. Яъни, жойларда ҳокимлар ва маҳаллий Кенгашларни ажратиш заруриятидан келиб чиқиб, Конституциянинг 100-моддасида маҳаллий вакиллик органларининг ваколатларини аниқ белгилаш таклиф этилмоқда.

Тан олиш керак, мазкур нормалар давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимини ислоҳ қилишда жуда муҳим масала ҳисобланади. Мазкур таклифларнинг мазмун-моҳияти ҳақида Тошкент давлат юридик университети Конситуциявий ҳуқуқ кафедраси мудири, эксперт Бекзод Нариманов билан суҳбат қурдик.

Савол: Жойларда ҳокимлар ва маҳаллий Кенгашлар ваколатини ажратиш масаласи конституцияда акс этиши нималарни англатади?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев жорий йил 20 июндаги Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувдаги маърузасида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимини ислоҳ қилишдаги муҳим масала – бу жойларда ҳокимлар ва маҳаллий кенгашлар ваколатини ажратишдир. Барчангизга маълумки, бу ғояни мен аввал ҳам бир неча марта илгари сурган эдим. Амалга оширган ислоҳотларимиз натижасида маҳаллий кенгашлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари кенгайди. Шундан келиб чиқиб, ҳокимлар бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари кенгашларига ҳам бошчилик қилиши ҳақидаги қоидани Конституциядан чиқариб ташлаш вақти келди, деб ҳисоблайман” дея таъкидлаб, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятидаги жиддий ўзгаришларни бошланганлигини эълон қилди.

Мазкур таклифни таҳлил қилиб, унинг бир қатор муҳим жиҳатларни ажратиб кўрсатиш мумкин.

Биринчидан, мазкур норма, ўз навбатида, ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанати тизимининг конституциявий асосларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

Иккинчидан, ҳоким маҳаллий кенгашга раҳбарлик қилганда шундай кўринардики, ҳуддики ҳоким ўз қарорларини маҳаллий кенгаш қўли билан мустаҳкамлаб олаётгандек гўё. Эндиликда, икки тузилманинг ажратилиши уларнинг ҳар бири Конституция ва қонунлар билан белгилаб берган ўз вазифа ва функциясини мустақил амалга оширишга ҳуқуқий макон яратилмоқда. Халқона айтсак, эндиликда кенгаш ҳам ҳоким ҳам аравасини ўзи тортадиган бўлади.

Учинчидан, ҳоким ўзи ҳисобот берадиган органга раҳбарлик қилиши мантиқсизлик эди. Бу эса, ўз ўрнида, депутатларнинг норма ижодкорлиги, халқ вакиллиги, депутат назоратини амалга оширишда кучли ташқи босимга учрашига олиб келарди. Таклиф этилаётган норма ҳокимнинг депутатларга босим ўтказишини истисно қилади ва депутатларнинг халқ манфаатидан келиб чиқиб, том маънода халқ вакиллигини амалга оширишининг конституциявий асоси сифатида хизмат қилади.

Савол: Маҳаллий халқ депутатлари кенгашларининг ваколатларини Конституцияда аниқ белгилаш орқали нималарга эришилади?

Олий Мажлисга Мурожаатномасида давлатимиз раҳбари парламент ва Халқ депутатлари кенгашларида давлат органлари раҳбарлари ва ҳокимларнинг фуқаролар мурожаатларида кўтарилган масалалари қай даражада ҳал этилаётгани тўғрисидаги ҳисоботларини мунтазам эшитиш тизимини йўлга қўйиш зарурлигини қайд этди. Шу билан бирга, жойлардаги вакиллик органлари фаолиятига Кенгаш сўровини жорий этиш ва ҳокимлар ўзига тақдим этилган ваколатлардан қанчалик самарали фойдаланаётганини аниқлаш имконини берувчи янги назорат тизимини яратиш таклиф этилганди. Шу асосда, маҳаллий бюджетлар қўшимча даромадларини тақсимлаш, нафақаларни адолатли белгилаш, ижро органлари раҳбарлари фаолиятини баҳолаш Халқ қабулхоналарига келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилиш асносида амалга ошириладиган бўлди.

Халқни жамият ҳаётидаги янгиликлардан хабардор қилиш ва халқ томонидан сайланган депутатлар орқали ҳукумат фаолиятини баҳолаш амалиёти мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги реал воқеликка айланиб бормоқда.

Лекин, амалдаги Конституциямизнинг 100-моддасида маҳаллий давлат хокимияти органларининг ваколатларини умумий норма сифатида белгилаш билан чегараланган. Яъни, амалдаги норма қайси бир ваколат вакиллик органига қайси бири ҳокимга тегишлилигини билишга имкон бермайди.

Шу сабабли, ушбу таклиф орқали эндиликда маҳаллий ҳокимият органлари ваколатлари барча соҳаларда аниқ ва батафсил белгиланмоқда, бу орқали айниқса, маҳаллий халқ депутатлари Кенгашларининг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокини кучайтирилмоқда, жойлардаги маҳаллий аҳолини манфаатларини амалда таъминлаш имкониятлари оширилмоқда. Бундай холат маҳаллий давлат хокимияти органларини фаолиятини аниқ мақсадларга қаратилишига хизмат қилади.

Таклиф этилаётган нормага кўра, маҳаллий кенгашлар ваколатларини таҳлил қилсак, уларни қуйидагича таснифлаш мумкин:

Биринчи, стратегик аҳамиятга эга ҳужжатларни тасдиқлаш ва қабул қилиш билан боғлиқ ваколатлар. Масалан, ҳудудни ривожлантиришнинг истиқболга мўлжалланган дастурлари, туман, шаҳарнинг бош режаси, тегишли маҳаллий бюджетлар кабилар.

Иккинчи, маҳаллий ижро ҳокимияти органи ҳисоботларини эшитиш билан боғлиқ ваколатлар. Хусусан, тегишли прокурорларнинг, ички ишлар органлари раҳбарларининг, адлия органларининг ва давлат бошқаруви органлари кабилар.

Учинчи, жойларда манабдор шахсларни лавозимга тасдиқлаш билан боғлиқ ваколатлар. Мисол учун, ҳокимни ва унинг ўринбосарларини лавозимга тасдиқлаш аниқ белгиланмоқда.

Тўртинчи, қонун билан белгиланган тартибда ҳоким қарорларини тасдиқлаши ёки қонунчиликка мувофиқ бўлмаган ҳоким қарорларини бекор қилиш билан боғлиқ ваколатлар.

Бешинчи, ички масалаларни ҳал қилиш боғлиқ ваколатлар. Хусусан, халқ депутатларининг ваколатларини тан олиш ҳамда муддатидан олдин тугатиш, уларни жавобгарликка тортиш учун розилик бериш.

Албатта, халқ депутатлари Кенгашларининг конституциявий асосларни мустаҳкамлаш уни ҳудудларда мавжуд муаммоларни хал қилишдаги асосий бўғинга айлантиришга хизмат қилади.

Хулоса сифатида айтишим мумкинки, аҳоли томонидан сайланган маҳаллий вакиллик хокимияти органлари бўлмиш маҳаллий халқ депутатлари Кенгашларининг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокини кучайтириш, жойлардаги маҳаллий аҳолини манфаатларини ва эзгу ниятларини рўёбга чиқариш, улар билан яқиндан алоқада бўлиб мурожаатларини тинглаш ва муаммоларини ҳал этиш борасидаги кучайтирилган ваколатларини қатъиян Конституцияда белгиланиши бу борадаги давлат сиёсатига мустаҳкам ҳуқуқий замин яратилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ–2026" гуруҳ босқичидаги рақиби ўзгариши мумкин

ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Конго терма жамоаси сафида майдонга тушган айрим футболчиларнинг ўйнаш ҳуқуқини текширмоқда.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Аҳолига ҳеч қандай шартларсиз ҳар 3 ойда 200 доллардан берилади

Нашрнинг хабар беришича, маблағларни банк ҳисобига чек орқали ёки ҳукумат қўллаб-қувватлайдиган рақамли ҳамён орқали криптовалюта шаклида олиш мумкин.

Абдуқодир Ҳусанов ва «Манчестер Сити» бугун ярим финал йўлланмаси учун ўйин ўтказади

Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.

"2022 йилда урушни биз бошлаганимиз йўқ; аслида бу урушни Ғарбнинг ўзи бошлаган"

Киев режими дунёдаги энг йирик ҳарбий-сиёсий блок салоҳиятига эга

Россиянинг Душанбедаги элчиси ТИВга чақиртирилди

Нашр хабарига кўра, гап Москва вилоятидаги мактабнинг 4-синф ўқувчиси Қобилжон Алиевнинг ўлдирилиши ҳақида бормоқда.

Фарғоналик табиб Иқбол Солиев 10 суткага қамалди

Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.

АҚШ Сурия ва Фаластинни виза тақиқлари рўйхатидан қўшди

АҚШ президенти Дональд Трамп Белый уйда Ханука байрами муносабати билан ўтказилган қабулда Исроилни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.

Дунё бўйлаб миграция тарихий чўққига чиқди

Иқтисодий тенгсизлик, можаролар, иқлим инқирози ва мажбурий кўчиришлар сабабли дунё замонавий тарихда энг юқори миграция даражасига эришди.

БМТда Фаластин вакили: Исроил халқаро резолюцияларни бузмоқда

Фаластиннинг БМТ доимий вакили Рияд Мансур Исроилнинг Ғазага ҳужум қилишини ва халқаро резолюцияларни бузишини танқид қилди.

Европа қўшинлари Украинада Россия армияси ўт очишни тўхтатиш шартларини бузса, куч ишлатиши мумкин — Мерц

Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.

Исроил Ғазога 200 минг тоннадан ортиқ бомба ташлаган — Ражаб Тоййиб Эрдўған

Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.

Теҳронда турар-жой биноси қулаб тушди, одамлар вайроналар остида қолиб кетди

Теҳроннинг Яфтобод туманида уч қаватли турар-жой биноси қулаб тушди.

Фирибгарлиги учун қидирувда бўлган шахс Истанбулдан тутиб келтирилди

2023 йилдан буён Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган фуқаронинг Туркия Республикаси Истанбул шаҳрида яшириниб юргани аниқланиб, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қўлга олинди ва Ўзбекистонга қайтарилди.

Афғонистондан олиб келинган гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.