Давлат тест маркази умумтаълим фанларидан тест топшириқларини шакллантириш, тест технологияларининг замонавий механизмларини жорий қилиш ва халқаро тажрибаларни ўрганган ҳолда билимларни баҳолашнинг миллий тизимини ишлаб чиқиш учун умумтаълим фанлари бўйича олий маълумотга эга бўлган малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади. Бу ҳақда марказ ахборот хизмати хабар берди.
Мутахассислар:
— ўзбек тили ва адабиёт;
— рус тили ва адабиёт;
— қорақалпоқ тили ва адабиёт;
— тожик тили ва адабиёт;
— қозоқ тили ва адабиёт;
— қирғиз тили ва адабиёт;
— туркман тили ва адабиёт;
— инглиз тили;
— немис тили;
— француз тили;
Шунингдек, ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида:
— физика;
— математика;
— кимё;
— биология;
— тарих;
— география фанлари бўйича ишга таклиф қилинади.
Талабгорларга қўйиладиган талаблар:
— мутахассислиги бўйича педагогик тажрибага эга бўлиш;
— таълимга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар (“Таълим тўғрисида”ги қонун, давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлар, амалдаги дарсликлар) билан ишлай олиш;
— мутахассислик фанидан тест топшириқларини шакллантириш ва экспертиза қила олиш;
— педагогик ўлчовлар ва тестологияга оид назарий билимларга эга бўлиш;
— соҳага оид халқаро тажрибалардан хабардор бўлиш;
— тест топшириқларини тузиш методикаси ва унинг турлари ҳақида маълумотга эга бўлиш.
Талабгорлардан ўзлари тўғрисидаги маълумотнома (обективка)ни телефон рақамларини кўрсатган ҳолда test_tex@dtm.uz электрон почта манзилига юборишлари сўралади.
Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоаси қайдномасидан чиқарилгани хабар қилинмоқда. Унинг ўрнига Русланбек Жиянов 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатга киритилиши кутилмоқда.
Қатар Эроннинг музлатилган активлари атрофидаги баҳсни ҳал этиш бўйича музокаралар доирасида Теҳронга 12 миллиард долларлик молиявий кўмак пакетини таклиф қилди.
У метро йўловчиларини турли провокацион ҳаракатлар орқали жанжалга ундаб, уларнинг реакцияларини видеога олган ва кейинчалик ушбу лавҳаларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб келган.
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.
Лондондаги Олд Бейли суди ҳайъати Буюк Британия бош вазири Кейр Стармер билан боғлиқ уйлар ва автомашинага ўт қўйиш бўйича ишда икки нафар айбланувчини айбдор деб топди.
Ушбу мансабдор шахс 2011 йилда ҳам фирибгарлик, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги ва пора олиш каби жиноятлар билан судлангани маълум бўлди.
Берлиндаги Фан ва сиёсат жамғармаси (SWP) эксперти Янис Клюге 2026 йилнинг январ-март ойлари якунлари бўйича шундай баҳо берди. Унинг маълумотларига кўра, ушбу даврда Россиянинг ҳарбий харажатлари янги максимал даражага — 5,9 триллион рублга етган.
Fox News хабар беришича, АҚШ президентининг Украина бўйича собиқ махсус вакили Кит Келлог Исроилда ядровий қурол мавжудлиги ҳақида жамоатчиликда янги муҳокамаларга сабаб бўладиган баёнот берган.
2026 йил 10 июнь куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси бош қароргоҳида ташкилотнинг “Туркий дунё дипломатияси дурдоналари” китоблар туркуми доирасида нашр этилган янги асар — таниқли жамоат, давлат ва сиёсат арбоби, Туркий Давлатлар Ташкилоти Оқсоқоллар Кенгаши аъзоси, тарих фанлари доктори, профессор Ҳасан Ҳасановнинг “Венгерлар ва озарбайжонларнинг умумий этник илдизлари” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.