Данияда қоракўзан етиштириш вақтинча тақиқланди

Данияда қоракўзан етиштириш  вақтинча тақиқланди

Дания парламенти 2022 йил 15 январгача қоракўзан етиштиришни тақиқловчи қонунни қабул қилди. 

Ушбу қонунни бузганлик учун жарима ва ярим йилгача қамоқ жазоси кўзда тутилган. Шунингдек, ҳужжат билан фермерларга компенсация ажратилиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ўрталарида Дания парламенти одамлар орасида коронавируснинг қоракўзанларда мутацияга учраган шакли билан касалланиш ҳолатлари аниқлангандан кейин мамлакатда етиштирилувчи 15 млн бош қоракўзан йўқ қилинишини маъқуллаганди.

 Дания дунё бўйича энг кўп қоракўзан мўйнаси етказиб берувчи мамлакат ҳисобланади. Мамлакатда 1139 та қоракўзан фермаси фаолият кўрсатади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!