Дания дунёдаги энг кучли квант компютерни яратиш режасини эълон қилди. QuNorth дея номланган ушбу ташаббус Microsoft ҳамда Atom Computing (Калифорния) компаниялари ҳамкорлигида амалга оширилади, деб хабар берди Bundle.
Дастурий таъминотга Microsoft масъул — унинг Azure Quantum стекидан фойдаланилади. Аппарат қисмларини эса Atom Computing компанияси етказади, уларда «нейтрал атомлар» асосидаги илғор технология қўлланилган.
Яратиладиган «Магне» тизими тахминан 50 та мантиқий ва 1200 дан зиёд физик кубит билан ишлай олиши кутилмоқда. Бу хусусиятлари билан у шу пайтгача яратилган квант компютерлар орасида «энг мукаммал» деган номга даъво қилиши мумкин.
Шу пайтгача бу икки жиҳатни бир тизимда ҳеч ким жамлай олмаган.
«Магне» компютерини қуриш 2025 йилнинг кузида бошланади ва 2027 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Тизим пойтахт Копенгагенда ўрнатилади ва 100 фоиз Дания мулки ҳисобланади.
Лойиҳа учун Дания экспорт-инвестиция жамғармаси (EIFO) ҳамда Novo Nordisk жамғармаси 80 млн евро ажратди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.