Дания ҳукумати АҚШ вице-президентининг рафиқаси Уша Вэнс бошчилигидаги Америка делегациясининг ташрифи олдидан Гренландияда хавфсизлик чораларини кучайтирмоқда.
Бу ҳақда AP хабар бермоқда.
Оролга қўшимча полиция бўлинмалари ва ҳидловчи итлар юборилди, деди Дания полицияси. Миссияга юборилган полиция ходимлари сони аниқланмаган. Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, гап ўнлаб полициячилар ҳақида кетмоқда.
АҚШ вице-президентининг рафиқаси ташрифи давомида 37 киши ва 444 ит иштирок этадиган ит чана пойгасида иштирок этади.
АҚШнинг иккинчи хоними оролга 27 март куни келади ва ташрифини 29 март куни якунлайди. У тарихий жойларга ташриф буюриш ва маҳаллий маданий мерос билан танишишни режалаштирган.
Аввалроқ Гренландия бош вазири Муте Эгеде АҚШ иккинчи хонимининг кутилаётган сафаридан норозилигини билдирган эди.
"Ҳозир сиёсатчининг рафиқаси ташрифи зарарсиз деб ҳисобланиши мумкин бўлган вақт эмас", деди у.
Мамлакат элчихонаси кўмагида Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги вакилларидан иборат Ўзбекистон делегациясининг Будапешт шаҳрига амалий ташрифи ташкил этилди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
«Ёнғин оқибатида куйиб, тан жароҳати олган ва вафот этганлар кузатилмади. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, рўйхатга Австралия, Бразилия, Канада, Хитой, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Мексика, Россия, Ветнам ва Европа Иттифоқи киради. Янги тарифлар АҚШ ташқи савдосининг муҳим қисмини ташкил этувчи мамлакатларга таъсир қилади.
Истанбулнинг Таксим майдони туристлар учун диққатга сазовор масканларга бой. Булардан бири ўзгача кўриниши ва маҳобати билан ажралиб турадиган масжиддир.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.