Чиқинди хизмати учун ягона тўлов таърифлари белгиланди

Чиқинди хизмати учун ягона тўлов таърифлари белгиланди

Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази матбуот хизматининг хабар беришича, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятлари ва Қарши шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифлари белгиланди.

Яна беш ҳудудда қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифлари тасдиқланди. Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича аҳоли учун 4 032 сўм (ҚҚС билан) ҳамда юридик шахсларга 1 м³ учун 72 240 сўм (ҚҚС билан) тўлов миқдори белгиланди.

Жиззах вилоятининг жами 13 та шаҳар ва туманида аҳоли учун 1 кишига ойлик 6 000 сўм ҳамда юридик шахсларга эса 1 м³ учун (ҚҚСсиз) 60 000 сўм ва 1 тонна учун (ҚҚСсиз) 135 420 сўм тўлов миқдори этиб белгиланиши маъқулланди.

Сирдарё вилояти бўйича аҳоли учун 4 000 сўм ҳамда юридик шахсларга 1 м³ учун (ҚҚС билан) 81 минг сўм тўлов миқдори белгиланди.

Сурхондарё вилоятининг жами 15 та шаҳар ва туманида аҳоли учун 1 кишига ойлик 4 500 сўм ҳамда юридик шахсларга эса 1 м³ учун (ҚҚСсиз) 70 000 сўм тўлов тарифлари миқдори тасдиқланди. Қарши шаҳри бўйича аҳоли учун 6 160 сўм (ҚҚС билан) ҳамда юридик шахсларга 1 м³ учун (ҚҚС билан) 89 600 сўм тўлов миқдори жорий этилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!