Чехия Украина учун 500 минг снаряд сотиб олди

Чехия Украина учун 500 минг снаряд сотиб олди

Чехия НАТО мудофаа вазирларига Украина учун 500 минг снаряд сотиб олганини маълум қилди.

Бу ҳақда альянс бош котиби Йенс Столтенберг Украина-НАТО кенгашининг мудофаа вазирлари даражасидаги онлайн форматдаги йиғилиши якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

“Чехия снарядлар ташаббуси доирасида Киев учун ярим миллион снаряд сотиб олганини тасдиқлади”, деди Столтенберг.

У, шунингдек, НАТОнинг бир қанча давлатларининг яқинда Киевга янги қуроллар етказиб бериш ҳақидаги ваъдаларини, жумладан Германиянинг Украинага Patriot ҳаво мудофаа тизимларининг навбатдаги батареясини юбориш қарорини олқишлади. Альянс бош котиби таъкидлаганидек, Украинадаги қурол-яроғ ва ўқ-дориларнинг 99 фоизи НАТО давлатлари томонидан етказиб берилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!