Бюджетдаги тешик - 17 миллиард евро
![Бюджетдаги тешик - 17 миллиард евро Бюджетдаги тешик - 17 миллиард евро](/photos/news/Rxz8hiVxqFcuDUx.jpeg)
Германия молия вазири Кристиан Линднер мамлакатнинг келаси йил учун ҳали қабул қилинмаган бюджетидаги тешик 17 миллиард еврони ташкил этишини айтди.
ZDF телевидениесига берган интервьюсида у журналистнинг Германиядаги ҳозирги инқироз туфайли келаси йил бюджетидаги тешик ҳажми ҳақидаги саволига жавоб берди.
"2024 йилги бюджет ҳақида: Мен тахминан 17 миллиард евро бўйича қарор қабул қилишимиз кераклигидан келиб чиқаман. Таққослаш учун: умумий федерал бюджет 450 миллиард еврони ташкил этади", - дея Линднердан иқтибос келтиради РИА Новости.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).