Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов ва бошқа вилоятлар ҳокимларини кўчмас мулкларни бузиш ишлари билан боғлиқ вазият учун танқид қилди. Аудиоёзув «Қўшни маҳалла» Telegram-каналида эълон қилинди.
«Газета.uz"нинг ҳукуматдаги ахборот манбаси хабарига кўра, давлат раҳбари ҳокимларни 2 август куни кичик бизнесни ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилишидатанқид қилган.
Аудиоёзув Фарҳод Эрманов танқиди билан бошланади. 27 июль кечаси бузилган уй-жойлари учун товон пули тўланмаётганидан норози бўлган юзлаб одамлар Урганч-Ҳонқа йўлини тўсиб қўйганэди. Вазиятни юмшатиш ва ҳал қилиш учун кейинги куни бош вазир Абдулла Арипов Хоразм вилоятига ташриф буюрди.
Урганчда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида бош вазир шаҳар ҳокими ва прокурорига ҳайфсан эълон қилиб, Хоразм ва Қашқадарё вилояти ҳокимларини огоҳлантирди. Худди шу куни Урганчда бузилган уйлар эгаларига товон пули тўлаш бошланди.
««Менинг сиёсатимга энг катта душманлик қилганлардан бири — Хоразм вилояти ҳокими жаноб Эрманов», — дейди президент.
. Эрмановга интернетдаги изоҳлардан сенга ва сенга ўхшаган ноинсофларингга «табрик» жўнатаман, — деди Шавкат Мирзиёев. — Урганч шаҳар ҳокими [Шуҳрат Абдуллаев]ни жиноий жавобгарликка тортамиз, десам, адвокат бўлиб, бош вазиримизга илтимос қилдинг. Мана, сенинг менга қилган «дўстлигинг». Сен ва менинг сиёсатим тўғрисидаги бугун чиққан изоҳларни ўқи".
«Сен ноинсоф менга дўст бўлсанг, бузиш қўлингдан келмас экан, нима қиласан у ерни бузиб? Мана, изоҳларни ўқи. Бош вазир борганидан сўнг одамлар нима деб ёзаяпти? Сенинг суратинг йўқ бу ерда. Бош вазирники турибди ва президентнинг сиёсатига лаънат айтишяпти», — дея давом эттирди у.
Давлат раҳбари бузиш ишлари учун товон мақсадида давлат бюджетидан маблағ ажратилганини маълум қилди.
«Атрофингда ўтирган одамларинг билан мана менга қилган душманликларинг. Бузишдан олдин калланг билан ўйлаб кўрмайсанми, бузгандан фойда борми ёки йўқ? У ноинсофларга шунча пул бердик 30−50 миллиардлаб, нима қиласан у пулни? Катта холангнинг пулими у молия вазирлигининг пули? Ё Ўзбекистонга ўтказиб қўйган жойинг борми?»
Урганчдаги йиғилишда бош вазир Абдулла Арипов турар жой ва кўчмас мулкларни огоҳлантиришсиз ва товон пули тўланмасдан туриб бузишни тўхтатиш, йўқотишларни камайтирган ва қонунчиликни янгилаган ҳолда бош режаларни қайта кўриб чиқишни топширди.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Жорий йилнинг 24 июль куни соат 22:30 ларда Чироқчи тумани, яшовчи аёл Д.И. 102 рақамига мурожаат қилиб, у билан бирга расмий никоҳсиз яшаб келаётган эркак Н.П.нинг онаси хонадонига келиб жанжал кўтараётганлигини маълум қилган.
ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ходим 13 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.