Буюк Британияда кучга кирган янги “Онлайн хавфсизлик тўғрисида"ги қонун туфайли ижтимоий тармоқлар, жумладан, Х ва Reddit Украина ва Ғазодаги урушга оид кўплаб контентларни чеклай бошлади. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Маълум қилинишича, 25 июль куни кучга кирган қонун 18 ёшгача бўлган фойдаланувчиларни зарарли контентлар: порнография, ўз-ўзига зарар етказиш, очарчилик, уруш ва зўравонликни тарғиб қилувчи ҳар қандай постларни чеклашни кўзда тутади. Унга риоя қилмаган платформалар катта жарималарга тортилади. Хусусан, улар 18 миллион фунт стерлинггача ёки глобал даромадининг 10 фоизи миқдорида жарима тўлайди.
Билдирилишича, ушбу қонун туфайли жамоат манфаатига оид контентлар ҳам чекланмоқда. Масалан, Ғазода ўз оиласининг жасадларини излаётган эркак тасвирланган видео ёки Украинадаги Shahed дронининг уриб туширилган лавҳаси ва ҳаттоки, парламентда айтилган баъзи нутқлар ҳам блокланган.
Мутахассислар бу ҳолат сўз эркинлигига хавф туғдиришини таъкидламоқда. Британия ҳукумати эса платформалар қонунни бузмасдан, сиёсий баҳсларни цензура қилмаслигини таъкидлаган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Тожикистон ташқи бозорларга фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида Ўзбекистон энергия тизими (500 кВт «Регар-Ғузор» электр узатиш линияси) орқали чиқади.
«Истанбул Башакшеҳир» жамоаси бош мураббийи Нури Шахин Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди, дея хабар қилади Sports.kz Milliy Futbolimiz манбасига таяниб.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.