Бухорода юк машинаси портлади

Бухорода юк машинаси портлади

2019 йил 10 июнь куни соат 05.40 ларда Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида яшовчи 59 ёшли Р.Н. бошқарувидаги  “КамАЗ”юк автомашинасини “Зарангари” МФЙ Урганжи қишлоғи ҳудудида ҳайдаб кетаётган вақтида юк автомашинасига ўрнатилган газ баллони портлаб кетиши оқибатида юк автомашинасида ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, оқибатда юк автомашинасининг салон қисми ёниб зарар кўрган. Жароҳат олганлар йўқ. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!