Бухоро шаҳридаги 71-давлат мактабгача таълим ташкилотида болаларга берилиши керак бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, бошқарма томонидан 24 январь куни мактабгача таълим ташкилотида болаларни соғлом овқатлантириш ва озиқ-овқат маҳсулотларининг сақланиш ҳолати кўздан кечирилган. Текширув давомида тарбияланувчиларга берилиши керак бўлган 12 килограмм пиширилган гўшт ва 4 килограмм балиқ маҳсулоти ошпазлар ювиниш хонасидаги ваннада яшириб қўйилгани аниқланган.
Бундан ташқари, таомномада тушлик учун ажратилган 75 килограмм ўрнига атиги 20 килограмм балиқ маҳсулоти тайёрланаётгани маълум бўлган. Ошпазларнинг шахсий буюмлари сақланадиган шкаф ва ташкилотнинг бўш турган хонасидан ҳам яшириб қўйилган озиқ-овқат маҳсулотлари топилган.
Ҳолатга боғчанинг хўжалик ишлари мудири, ҳамшира, ошпаз ва бошқа масъуллар тайинли изоҳ бера олмаган.
Ўз вазифасини суиистеъмол қилган мактабгача таълим ташкилотининг хўжалик ишлари бўйича мудири, бош ошпази, ошпази, ҳамшира ва методисти билан тузилган меҳнат шартномасибекор қилинган. Айни пайтда ҳолатга қонуний баҳо бериш учун тегишли ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Тожикистон ташқи бозорларга фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида Ўзбекистон энергия тизими (500 кВт «Регар-Ғузор» электр узатиш линияси) орқали чиқади.
«Истанбул Башакшеҳир» жамоаси бош мураббийи Нури Шахин Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди, дея хабар қилади Sports.kz Milliy Futbolimiz манбасига таяниб.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.