Бухоро вилоятида 6 751 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари тўхтатиб қолинди

A A A
Бухоро вилоятида 6 751 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари тўхтатиб қолинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғиждувон тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Тошкент-Бухоро” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Isuzu” русумли юк автомашинаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, фуқаро Ш.А. умумий баҳоси 192 млн сўмлик жами 6 751 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини Ғиждувон туманида ўтказиш мақсадида олиб келганлиги аниқланиб, ушбу алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).