Бутунжаҳон ошпазларининг ошхона сирларини биласизми?

Бутунжаҳон ошпазларининг ошхона сирларини биласизми?

Бутунжаҳон ошпазлар жамияти ассоциациясининг дунё бўйича 8 миллиондан ортиқ аъзоси бор. Бир қанча мамлакатларда ошпазлар тез-тез таълим муассасаларига ташриф буюришади, уларга таом тайёрлашни ўргатишади. Шу орқали ёшлар бош ошпазлик касби ҳақида кўпроқ маълумотга ва бу касбнинг санъат сирларига оид қимматли билимларга эга бўлишига имкон туғилади. Келинг, бугун бош ошпазларнинг ошхона сирларидан бир нечтаси билан танишамиз:

* Идеал хамир тайёрлаш учун оддий қоида мавжуд: ёғ ва тухум хона ҳароратида бўлиши керак. Қумсифат хамир учун совуқ ёғ ишлатиш талаб этилади. Уни олдиндан музлатгичга солиб қўйинг.

* Қуймоқларни қандай рецепт бўйича тайёрлаётганингиз бутунлай аҳамиятсиз. Шунчаки, хамирга икки ош қошиқ сметана қўшинг. Бу усул, шубҳасиз, яхши натижа беради. Қуймоқлар жуда майин бўлади ва орасига нимадир солмоқчи бўлсангиз, у синмайди.

* Эндигина музлатгичдан олинган гўштни асло қовурманг. Уни бир-икки соат хона ҳароратида қолдиринг – гўшт илиқлашади ва пишираётганда бир текис қовурилади.

* Овқатнинг тузини камайтиришда лимон шарбати ёрдам беради.

* Шўрвангиз шўр бўлиб кетган бўлса, қуйидаги кўрсатмага амал қилинг: дока ичига гуруч солинг ва уни тугунча қилиб, шўрвада 15-20 дақиқа қайнатинг.

* Сут узоқ вақт сақланишини истасангиз, шишасини илк бор очишингиз биланоқ бир чимдим туз солинг.

* Цитрус мевалар ва помидорларни музлатгичда сақламанг – паст ҳарорат уларнинг ифори ва таъмини йўққа чиқаради.

* Тухум қанчалик янги эканини билиш учун уни 10 см чуқурликдаги сув тўлдирилган идишга солишингиз кифоя. Идиш тубида қолган тухум янги бўлади, бироз юзага кўтарилганини тезроқ ишлатиш керак, сув юзасида сузиб юрганини эса дарҳол ташлаб юбориш лозим.

* Бананлар узоқ вақт сақланиши учун уларни бир-биридан алоҳида қўйинг. Шу орқали уларнинг янгилигини узоқ вақт сақлаб қоласиз. Агар чекингизга яшил бананлар тушган бўлса, уларни ажратмасдан сақлаганингиз маъқул – бу етилиш жараёнини тезлаштиришга ёрдам беради.

* Ўсимлик ёғи ҳар томонга сачрамаслиги учун тованинг тубига озроқ туз сепиш керак.

* Жигар юмшоқ пишиши учун тайёрлашдан олдин унга шакар сепиш лозим.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!