Бугуннинг фожиаси: "Ким айтди сизга давлат халат билан таъминлайди деб?"

A A A
Бугуннинг фожиаси: "Ким айтди сизга давлат халат билан таъминлайди деб?"

 

Шифокорларни иш берувчилар оқ халат ва бошқа бир марталик гигиена воситалари билан таъминлаши керак. Аслида шундайми?

Шифокорларнинг ҳар 6 ойдаги тиббий кўриги харажати ҳам иш берувчи томонидан қопланиши керак. Буни шифокорларимиз биладими?

Кечаси билан иситмалаб, эрталабдан маҳалламиз поликлиникасига чиқишга мажбур бўлдим. Поликлиника эшиги ёнида Бош ҳамширанинг янги келган ходимни силтаб уришаётгани устидан чиқдим. “Оқ халат тагида тўқ кўк эмас, қора классик шим бўлиши шарт. Эртага шиминг ранги қора бўлмаса, ишдан ҳайдайман”, дейди ҳамшира ёш шифокор йигитга ўдағайлаб. Шу тобда улар ўртасига тушмасам бўлмасди, касбий касаллик-да, тўғри тушунинг.

— Опа, поликлиника ходимларига фақат шунақа шарт қўядими ёки уларни талаб қилинаётган махсус форма билан ҳам таъминлайдими? 

Саволимдан ажабланган ҳамшира шундай жавоб қилди:

— Эсингиз борми? Нега биз берар эканмиз. Халатни ҳамма ўзи сотиб олади. Мен ҳам ўзим олганман. Ким айтди сизга давлат халат билан таъминлайди деб?

Суҳбатимизга поликлиникага кўрикка чиққан пенсионер аёл ҳам қўшилди.

— Оқ халат сифатлиси 50-150 минг сўм атрофида, оқ шиппак яна 50 минг сўм, тиббий кўрикдан ўтиш учун яна шунча (100 минг атрофида) пул, йўл кира, тушлик – бу ҳали маош олмаган ҳамшира фарзандимнинг ишга бориш учун сарфлаши керак бўлган харажатлари. Илк маоши 590 минг сўм атрофида эмиш. Солиқ олиб ташланса, қўлига 490 минг атрофида тегар. 

Бир қарашда арзимаган харажатлар. Лекин шундай бўлса-да “Шифокорларни махсус кийим билан таъминлаш кимнинг бўйнида? Ҳамма ўзи сотиб олишга мажбурми?” яна ўша касбий касаллик туфайли ушбу саволларга жавоб олишга қизиқдим. 

Арзимаган оқ халат. Шифокор бир йилда 1 ёки 2 та халат сотиб олар. Умумий ҳисобда маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 500 мингга яқин шифокорлар бўлса, шунча оқ халат учун агар бюджет пул ажратаётган бўлса, бу пулларнинг қанчаси шифокорларга халат “кийдиряпти”..? 

Қонунчиликка кўра, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 217-моддасида ходимлар “Махсус кийим-бош, махсус пойабзал, бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан бепул таъминланадилар. Бундай ишларнинг рўйхати, бериладиган нарсаларнинг нормалари, таъминот тартиби ва шартлари жамоа келишувларида, жамоа шартномаларида, агар улар тузилмаган бўлса — иш берувчи томонидан ходимларнинг вакиллик органи билан келишиб белгиланади”, дейилган. Яъни шифокорлар оқ халат, шиппак, ниқоб ва бошқа гигиена воситалари билан таъминланишлари керак. Демак, поликлиникага қон топширишга чиққанингизда, гигиена учун қўлқоп кўтариб чиқишингиз, аслида шарт эмас. 

Тиббий кўрикдан ўтиш шартлари ҳам қонунчиликда очиқ кўрсатилган. Айни шу меҳнат кодексининг 214-моддасида Иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан ходимларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шартлиги кўрсатилган. Шунингдек, “Тиббий кўриклардан ўтилиши муносабати билан ходимлар чиқимдор бўлмайдилар”, деб белгиланган. 

Бу қонунчиликдаги меъёрлар, аммо амалда қандай? Қайси тиббий муассаса шифокорни оқ халат билан таъминлаб ҳар 6 ойда тиббий кўрикдан ўтишини бепул ташкиллаштириб бермоқда?

Тошкентнинг аксарият касалхоналари шифокорларини суриштириб билишимизча улар оқ халатни ўз ҳисобларига сотиб оладилар. Бир неча касалхона ва поликлиникаларни суриштирувида “Халатни ҳамма ўзи сотиб олади”, каби жавобларни олдик.

Шифохоналар сметаларига умуман оқ халатни киритишмайди. Демакки, сметага киритилмаса, пул ҳам ажратилмайди. Тумандаги тегишли идоралардан амаллаб олган маълумотларимизга кўра, умуман оқ халат учун пул ажратилмайди. Ҳатто ҳисобхонадаги аёллар шифокорларнинг қонунан бунга ҳақлари бор эканлигидан ҳам бехабар. Маълум бўлишича ҳамширалар ўзлари шифохонада ишлаб туриб, нима учун яна ҳар 6 ойда янгиланувчи тиббий кўрикларини пуллик топширишларига норозилик билдирганлар. Аммо шунга қарамасдан муассасалар кўрикни текинга ташкиллаштиришни ўз бўйнига олмаган. Тегишли идораларга кириб, оқ халат ҳақида савол берарканмиз, бизга худди ойдан тушган одамлардек қаратилган нигоҳларга дуч келавердик. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида келтирилган 217-, 214-моддаларни “бўлмаган гап”га чиқараверишди.

Тиббиёт муассасаси оқ халатларни талаб қилишдан аввал, соғлиқни сақлаш ва тиббиёт ишлаб чиқаришлари ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрлари борлигини ҳам унутмасликлари керак. Зеро, ҳамшира ойлиги 590 минг сўмдан бошланади, санитарка маошини-ку ёзмай қўя қолайлик. Кеча ўқишни битириб келган категориясиз шифокорнинг маоши ўртача 873 минг сўм (солиқлар билан ҳисобланганда). Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 25 августда 1998-cон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг (Меҳнат вазирлиги) 2009 йил 10 августдаги 49-Б-сонли буйруғига Иловасида махсус кийимларни тиббий муассасанинг қўлга киритиш ҳуқуқлари ҳам кўрсатилган. 

Давлат тиббиёт муассасасининг тегишли ходими сметасига ходимларнинг махсус кийим, пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситалари билан таъминлашни ҳам киритиб, тегишли идорадан талаб қилишга ҳақли экан. Касалхона юқоридаги идоралардан халат учун пул ёки халат ундира олмаганини пеш қилишга ҳақли эмас. Чунки, давлат шифохонаси ўз ходимини оқ халат билан таъминламаса, меҳнат кодексини бузган ҳисобланади. Бунинг учун уни судга бериш мумкин. 

Арзимаган оқ халат, бир поликлиника ва касалхона миқёсида олсак неча минг киши... Республика миқёсида-чи? Албатта, биз бутун Республика касалхона ва поликлиникаларида суриштирув олиб бормадик. Лекин, саволга тутганларимиз Тошкентнинг аксарият касалхона ва поликлиникаларида саволимизга ажабланган ҳолда “Эсингиз борми? Халатни ҳамма ўзи сотиб олади”, деган жавобларни олдик. Қонунчиликда кўзда тутилган оддий ҳуқуқни талаб қилсангиз-у, сизга “Эсингиз борми?”, деб жавоб қайтаришса, кулгили эмасми? 

Шифокорни оддийгина оқ халат билан ҳам таъминлай олмасдан яна уларни порахўрликда айблаш, хорижга иш қидириб кетганларини ортга қайтаришга уринишларимиз мантиқсиз эмасми? Сиз нима дейсиз азиз ўқувчи...

Manba: uza.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

«Даҳшатли суммалар»: АҚШ бизнеси Россияга қарши санкциялар туфайли қанча йўқотгани маълум бўлди

Бу ҳақда Россиядаги Америка савдо палатаси (AmCham) раҳбари Роберт Эйжи RTVI’га берган интервьюсида маълум қилди.

АҚШ Украинага “жуда кучли хавфсизлик кафолатларини” ваъда қилди

Ҳали муҳокама қилиниши керак бўлган баъзи масалалар мавжуд, аммо президент Доналд Трамп эришилган ютуқдан мамнун.

Абдумалик Ҳалоков иши бўйича IBA’га апелляция берилади

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.

Украина Хавфсизлик хизмати илк бор Россия сувости кемасига ҳужум қилди

Таъкидланишича, портлаш оқибатида сувости кемаси жиддий даражада шикастланган ва амалда сафдан чиқарилган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.