Бугун Тошкентнинг яна бир қанча ҳудудида газ бўлмайди

Бугун Тошкентнинг яна бир қанча ҳудудида газ бўлмайди

Яшнобод тумани “Илтифот” МФЙдан ўтган газ қувурини иссиқлик таъминоти корхонаси ишлар олиб бориш вақтида мавжуд газ қувурини узиб юборганлиги сабабли газ сизиб чиқиш ҳолатини аниқланган.

Мазкур носозликни бартараф этиш мақсадида бугун, 29-март куни соат 10:00дан 18:00га қадар:

Яшнобод тумани: “Ассалом соҳил” турар-жой мажмуоси кўп қаватли уйлардаги 520 та аҳоли хонадонида, “Донишманд”, “Нодира”, “Гулистон”, “А.Навоий”, “Хосият”, “Янги давр”, “Бунёдкор”, “Муқимий”, “Тарнов боши”, “Олмос”, “Гўзал”, “А.Ясавий”, “Бошлиқ”, “Маърифат” МФЙлари ҳудудидаги жами 15 000 та уй хўжаликларида ҳамда 350 та улгуржи истеъмолчиларда;

Миробод тумани: “Файзобод”, “Қўйлиқ”, “Янги қўйлиқ”, “Оқ уй”, “Қора-су” МФЙлари ҳудудидаги жами 4 400 та уй хўжаликларида ҳамда 200 та улгуржи истеъмолчиларда;

Сергели тумани: Қўйлиқ 5,6,7-даҳаларидаги 2 000 та уй хўжаликларида, “Қўшқўрғон” МФЙ, Нуфузли кўчасидаги 380 та уй хўжаликларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Таъмирлаш ишлари якунлангач табиий газ таъминоти қайта тикланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!