Бугун Тошкент шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бошланади

Бугун Тошкент шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бошланади

Бугун пойтахтимизда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бошланади. Кеча қитъамизнинг 34 мамлакатидан 239 нафар спортчи иштирок этадиган мазкур мусобақа олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Тадбир бевосита беллашувларга мезбонлик қиладиган «Юнусобод спорт мажмуаси»да ўтказилди.

Тадбирда мусобақанинг аҳамияти, жамоаларнинг тайёргарлиги ҳақида батафсил маълумот берилди. Унинг Париж-2024 Олимпия ўйинларига қимматли рейтинг очколарини тақдим этиши чемпионатга бўлган қизиқишни янада оширган.

Осиё оғир атлетика федерацияси вице-президенти, Ўзбекистон Спорт вазирининг ўринбосари, оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов ҳозирда бор эътибор максимал даражада Олимпия ўйинлари лицензияларини қўлга киритишга қаратилгани, бу борада давлатимиз томонидан барча шароитлар яратиб берилаётганини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!