Бугун "Сўнгги қўнғироқ": Шавкат Мирзиёев битирувчиларга табрик йўллади

A A A
Бугун "Сўнгги қўнғироқ":  Шавкат Мирзиёев битирувчиларга табрик йўллади

Қадрли мактаб битирувчилари!

Сизларни мактаб таълимини муваффақиятли тугатиб, мустақил ҳаётга – умрингизнинг янада гўзал ва масъулиятли босқичига қадам қўяётганингиз билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Мамлакатимиздаги барча умумтаълим даргоҳларида “сўнгги қўнғироқ”лар янграб, қадрдон мактабингиз, меҳрибон устозларингиз билан хайрлашув тадбирлари ўтказилаётган ушбу қувончли ва ғоят ҳаяжонли дамларда ҳаммангизга келгуси ҳаётда улкан ютуқ ва омадлар тилайман.

Умид ва ишонч рамзи бўлган етуклик шаҳодатномалари барчангизга муборак бўлсин!

Азиз болаларим!

Бу йил республикамизда 390 минг нафардан зиёд ўқувчи-ёшлар умумтаълим мактабларини битирмоқда. Ҳеч шубҳасиз, ўз билим ва истеъдодини Ватанимиз ва халқимизга муносиб фарзанд бўлишдек олижаноб мақсадларга сарфлашга чоғланиб турган сиздек тиришқоқ ва интилувчан фарзандларимиз – бизнинг ишончимиз ва таянчимиз, Янги Ўзбекистоннинг олтин фонди, бебаҳо хазинасидир.

Албатта, бугун юртимизда мактаб битирувчилари билан бирга уларнинг ота-оналари, устоз-мураббийлар учун ҳам унутилмас кундир. Ушбу қувончли айёмда уларни ҳам чин дилдан қутлаб, барчасига эзгу тилакларимизни изҳор этамиз.

Сўнгги йилларда мактабгача таълим, олий ва ўрта махсус таълим тизими сифат жиҳатидан кескин ўзгарди. Айниқса, мактаб таълимини ривожлантириш умумхалқ ҳаракатига айланиб, бу борада туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ҳозирги вақтда юртимизда 10 мингдан зиёд давлат умумтаълим мактаблари билан бирга кўплаб нодавлат, давлат-хусусий шериклик шаклидаги мактаблар, Президент, ихтисослаштирилган ва ижод мактаблари фаолият юритаётгани ушбу тизимда қисқа муддатда чуқур таркибий ва сифат ўзгаришлари юз берганини кўрсатади.

Биргина ўтган йилда 3,3 триллион сўм маблағ ҳисобидан 789 та мактабда қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Халқаро фан олимпиадаларида ўқувчиларимиз қўлга киритган медаллар сони 3 баробар, минтақавий олимпиадаларда эса қарийб 2 баробар кўпайгани, “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида 900 мингдан зиёд ўқувчи дастурлаш асосларини ўрганиб, сертификатга эга бўлгани барчамизни хурсанд қилади.

Бутун ҳаётини ёш авлод тарбиясига бағишлаган жонкуяр ўқитувчилар, устоз-мураббийлар меҳнатини муносиб рағбатлантириш, уларнинг иш ва турмуш шароитини яхшилаш, жамиятдаги обрў-эътиборини оширишга муҳим аҳамият қаратилмоқда.

Тараққий топган давлатлар тажрибаси асосида мактаб таълими учун ўқув дастури ва дарсликлар янгиланмоқда. Айниқса, умумтаълим мактаблари учун 326 номда ўқув-методик мажмуалар, ўқитувчилар китоби ҳамда машқ дафтарлари яратилгани муҳим қадам бўлди.

Юртимиздаги барча мактаблар юқори тезликдаги оптик толали интернет тармоғига уланиб, локал тармоқ ҳамда Wi-Fi ускуналари ўрнатилди.

Шунингдек, ҳозирги нотинч замонда фарзандларимизни юксак маънавият эгалари, чинакам ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Кенг кўламдаги маънавий-маърифий тадбирлар амалга оширилмоқда, ёшларимиз ўртасида китобхонликни кучайтириш, уларни адабиёт, санъат ва спорт тўгаракларига янада фаол жалб этиш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.

Азиз фарзандларим!

Кейинги пайтда халқимиз, айниқса, униб-ўсиб келаётган сиз каби ёшларимиз учун Ўзбекистон улкан имкониятлар мамлакатига айланиб бормоқда. Республикамизда фаолият кўрсатаётган 162 та олий ўқув юрти, кўплаб касб-ҳунар мактаблари, коллеж ва техникумлар келгусида сизларнинг ўзингиз танлаган соҳалар бўйича етук кадр ва малакали мутахассис бўлишингиз учун хизмат қилади.

Шунингдек, 78 та олий таълим муассасасида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиб, олий маълумот олиш ҳамда масофавий таълим шаклида кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилди.

Битирувчи ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси 2016 йилдаги 9 фоиздан бу йил 38 фоизга етказилди.

Юртимизда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ўқувчилар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари, ногирон болалар учун профессионал таълим тизимида алоҳида имкониятлар яратилмоқда.

Бу ҳақда сўз юритганда, 2020-2021 ўқув йилида коллеж ва техникумларга тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган 1157 нафар, 2021-2022 ўқув йилида эса 1433 нафар ўқувчи қабул параметрларидан ташқари қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинганини таъкидлаш лозим.

Аминман, сизлар ана шундай имкониятлар асосида етук мутахассислар бўлиб, келгусида юртимиздаги замонавий кластерлар, фермер хўжаликлари, ишлаб чиқариш корхоналари, катта-катта қурилишлар, фирма ва компаниялар, давлат ва нодавлат ташкилотлар, маданий ва ижодий жамоаларда иш бошлайсиз ва Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини оширишга албатта муносиб ҳисса қўшасиз.

Мухтасар айтганда, мактабни битириб чиқаётган йигит-қизларимизнинг ҳар бири эл-юртимизнинг меҳри ва эътиборида бўлади. Бу борада жойларда вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари, сектор раҳбарлари, маҳалла жамоатчилиги ота-оналар ва устозларингиз билан биргаликда сизларга яқин кўмакчи ва маслаҳатчи бўлади.

Мана шундай шукуҳли онларда сиз, азиз фарзандларимни мактаб таълимини муваффақиятли тамомлаб, ҳаётингизда дастлабки муҳим довондан ошганингиз билан яна бир бор табриклайман.

Ҳеч қачон унутманг, келажакда сизни янада улкан ва масъулиятли марралар кутмоқда. Олдингизга аниқ мақсад қўйиб, бор куч-ғайратингиз, билим ва салоҳиятингиз билан ҳаракат қилсангиз, кўзлаган чўққиларга албатта эришасиз.

Барчангизга ишда ва ўқишда, шахсий ҳаётда катта ютуқ ва омадлар тилайман.

Доимо соғ-омон бўлинг!

Интилиб, изланиб яшашдан асло тўхтаманг!

Бахт ва омад ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин, азиз ўғил-қизларим!

Шавкат МИРЗИЁЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Президенти


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

«Даҳшатли суммалар»: АҚШ бизнеси Россияга қарши санкциялар туфайли қанча йўқотгани маълум бўлди

Бу ҳақда Россиядаги Америка савдо палатаси (AmCham) раҳбари Роберт Эйжи RTVI’га берган интервьюсида маълум қилди.

АҚШ Украинага “жуда кучли хавфсизлик кафолатларини” ваъда қилди

Ҳали муҳокама қилиниши керак бўлган баъзи масалалар мавжуд, аммо президент Доналд Трамп эришилган ютуқдан мамнун.

Абдумалик Ҳалоков иши бўйича IBA’га апелляция берилади

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.

Украина Хавфсизлик хизмати илк бор Россия сувости кемасига ҳужум қилди

Таъкидланишича, портлаш оқибатида сувости кемаси жиддий даражада шикастланган ва амалда сафдан чиқарилган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.