Бу йил Украинадаги уруш туфайли дунёда яна 40 миллионга яқин одам тўйиб овқатланмаслик муаммосига дуч келади

Бу йил Украинадаги уруш туфайли дунёда яна 40 миллионга яқин одам тўйиб овқатланмаслик муаммосига дуч келади

Бу ҳақда БМТдаги конференцияда сўзга чиққан БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) бош иқтисодчиси Максим Тореро маълум қилди.

"Агросаноат сектори ҳозир жиддий ноаниқлик ҳолатида... Агар Украинадаги уруш оқибатларини башорат қилсак, 2022 йилда яна камида 40 миллион киши сурункали тўйиб овқатланмасликка дучор бўлади", деди Тореро. 2023 йил эса бу муаммо 70 миллиондан ортиқ кишига таъсир қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!